Савол: Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари  сайловида кимлар иштирок этиш ҳуқуқига эга?

Ушбу саволга туман Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг  маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси А. Олимов жавоб беради:

-Фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунда (3-модда) белгилаб қўйилган

Савол:- Коллеж битирувчиларига имтиёзли микрокредит бериш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Саволга Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг вилоят бошқармаси катта тафтишчиси Нўъмонжон Убайдуллаев жавоб беради:

-Жорий йилнинг 3 февралида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2758-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби  тўғрисида»ги Низомга асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтган ёки юридик шахс устав фондида 50 фоиз ёки ундан ортиқ акцияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларида ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган битирувчиларга кредитлар берилади.

Савол: Кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига қандай ҳужжатларни тақдим этади?

Саволга Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент-нинг туман бўлими катта суриштирувчиси Олимжон Садриддинов жавоб беради:

- «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1 ва 11-бандларига биноан якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий корхоналар кредитлаш объекти ҳисобланади.

Савол: Солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот берсангиз.

М. Носиров.

Саволга СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими катта суриштирувчиси О. Садриддинов жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Солиқ кодексининг 159, 269,356-моддаларига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялашда фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ишлаб чиқаришни модернизациялаш техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги технологик жиҳоз харид қилиш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узиш, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган солиқдан озод қилиш бўйича янги ташкил этилган корхоналар-давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида (мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатдан қўлланилмайди): янги технологик асбоб-ускуналар олиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказиш, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига.

Президентимиз тақдимномасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2015 йилнинг 3 декабрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарор инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлди

Билиб билмай хато қилиб, қилмишидан астойдил пушаймон бўлганларни кечириш, уларнинг тўғри йўл  топишига имкон бериш халқимизга хос фазилат. Бундай бағрикенглик, жиноят кўчасига кириб қолганларни қайта тарбиялаш, соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Қарорнинг 1-бандига кўра, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган  эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I- ва II-гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ушбу қарор кучга киргунга қадар бир йил ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган, деб топилган шахслар жазодан озод қилинади.

Савол:- Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг қўл телефонидан фойдаланганлиги учун қандай чора кўрилади?

Ю.Ботиров, Косон ҚФЙ, Озод МФЙ.

Саволга «Қодирхон Мажидов» адвокатлик фирмаси адвокати Қ. Мажидов жавоб беради:

-Ҳозирги кунда дунё миқёсида техника ривожланганлиги сабабли йўл ҳаракати қоидаларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, 2006 йил 26 декабр-даги Маъмурий кодексга киритилган ўзгартишга кўра, ҳайдовчининг автомобиль бошқараётган пайтда қўл телефонидан фойдаланишига жавобгарлик чораси белгиланган.

Савол: Мен янги қурилиш корхонаси очдим. Статистика органига қандай ҳисоботларни топшираман?

А.Аббосов, Косонсой шаҳри.

Саволга туман статистика бўлими бошлиғи ўринбосари А. Жалолов жавоб беради:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли Фармонига асосан 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари 1-КВ shakli-йиллик статистика ҳисоботни йилда бир маротаба (кичик корхона ва микрофирмалар-25 февралдан кечиктирмай, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар-25 мартдан кечиктирмай) электрон тақдим этишади.

Савол: Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш қандай оқибатларга олиб келади?

Саволга туман прокурорининг ёрдамчиси Миродил МЎМИНОВ жавоб беради.

-Жорий йилнинг 21 августида кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, 192-модда «Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш» деб номланди.

Унда «Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорларнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-тарож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

Савол: Мустақиллигимизни ўтган даври мобайнида мавжуд қонунчилигимиз йилдан йилга такомиллашмоқда. Жумладан, уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

                            А. Абдуллаев, Косонсой шаҳри.

Саволга Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими катта суриштирувчиси О. Садритдинов жавоб беради:

-Жорий йилнинг 21 августида кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун уй-жой муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш имконини берди.

Яқинда Жиноят ишлари бўйи-ча туман судида 1971 йилда туғилган, «Ширин» ҚФЙ, Ялама маҳалласида яшовчи Юлчиев Обиднинг (исми-шарифи шартли) жиноий иши кўриб чиқилди. У «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаганликда айбдор деб топилиб,унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «б» банди ва 57-моддасига асосан тегишли жазо чораси қўлланди.

Судланувчи жиноятига яраша ўз жазосини олди. Аммо бу О. Юлчиевнинг биринчи марта судланиши эмас. У бундан аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жиноятини содир этиб, тегишли жазо олган ва ҳатто 2014 йили Тошкент шаҳар, Бектемир туман суди томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, 2013 йил 12 декабрдаги Амнистия актининг 3-бандига асосан жазодан озод қилинганди. Бироқ у бундан тегишли хулоса чиқармай, яна жиноятга қўл урди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.