Савол: Жорий йилнинг 11 августида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни кучга кирди.

Ушбу қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда «озодликни чеклаш» деган жумлалар ҳам ўз аксини топди.

Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз.

Мустақиллик йилларида маҳалла маънавий-маърифий тарбия ўчоқларидан бирига айланди. Айниқса, унда истиқомат қилувчиларни ҳар томонлама, биринчи навбатда, маънавий ва моддий қўллаб-қувватловчи тизим сифатида жамиятимиз ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.

Албатта, бу вазифаларни бажаришда маҳалла оқсоқоли, фаолларининг масъулияти ошди. Айсуски, маҳалла оқсоқолидек обрўли мартабага эришганлар орасида ишончни оқламаётганлар учраб қолмоқда.

Жумладан, Тергачи ҚФЙ, Гузар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Афзал Эркинов ва МФЙ котибаси Лайло Шодиева (исми - шарифлари шартли) ана шундай суиистеъмолчиликка йўл қўйиб, суднинг «қора курсиси»дан жой олишди. Улар мансаб мавъқеини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарори талабаларини бузиб, 2013 йилнинг 1 апрелидан 2015 йилнинг 23 апрелига қадар 19 та ҳолатда 7.963.558 сўм 0-14 ёшгача болалар нафақасини нотўғри тайинлаган ва тўлаб юборишган.

Гиёҳвандлик шундай иллатки, у ҳатто инсоннинг имони ва динига зиён етказади.

Динимизда ҳалол қилиб берилган нарса покдир. Покиза ризқ топиш учун ҳаракат қилиш эса ибодат даражасидадир. Агар бунинг акси, бўлса ўша нарса ҳаром ва унинг истеъмол қилган киши гуноҳкор бўлади.

Дарҳақиқат, инсонга зарар келтирувчи нарсалардан, айниқса, энг улуғ, неъмат саналмиш ақлни кетказувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарса динимизда ҳаром қилинган.

Савол: -Ҳозир яшаб турган уй-жойимиз собиқ эрим номида. Тўрт нафар фарзандимни якка ўзим тарбиялаб, вояга етказдим. Собиқ эрим ўз номидаги уйни сотмоқчи. Унда биз нима қиламиз?

                          Хатича.

Саволларга туман 1-сон Давлат нота-риал идораси нотариуси Маликажон     ШАРИПОВА жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқа ҳол кўрсатилмаган бўлса.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида мустақилликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғини ишлаб чиқараётгани, мазкур тармоқда жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи меҳнат қилаётгани, юртимизда бу соҳа жадал ривожланиб, ўрта синф-мулкдорлар синфининг жамият таянчига айланиб бораётгани алоҳида қайд этиб ўтилган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил оширишга эътибор кучайтирилмоқда. Хусусан, Президент фармонларива тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ва турли хилдаги суиистеъмолчиликларга барҳам беришга қаратил-  моқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши суғурта бозори ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, янги ишчи ўринларини яратишга кўмаклашади.

Қонун жорий йилнинг 26 мартида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15 майда Сенат томонидан маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган.

Мазкур қонун 5 боб, 31-моддадан иборат.

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунида давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, чегаралар дахлсизлиги ва бузилмаслигини ўзаро ҳурмат қилиш, чет эл давлатлари билан ҳар томонлама, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш каби принциплар ўз аксини топган.

Қонунларда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш, ҳурматлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бироқ гоҳ-гоҳида айрим фуқаролар қонунга хилоф равишда давлат чегараси назорат постларини четлаб ўтиш, кириш ва чиқиш қоидаларини бузиш каби жиноятларни содир этишмоқда. Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Алабуқа туманида яшовчи З. Базарбаева ана шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, суд олдида жавоб берди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш бугунги кундаги долзарб вазифамизга айланган. Бу борада Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбе-кистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида тасдиқланган дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, дастурда белгиланган «Воя-га етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш» йўналиши бўйича туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Савол: Касб-ҳунар коллежи битирувчисини иш билан таъминлаган якка тартибдаги тадбиркорларга қандай имтиёз жорий этилган?

Саволга СВОЖЖДЛҚКД туман бўлими катта суриштирувчиси О. Садриддинов жавоб беради:

-Президентимизнинг жорий йил 15 май куни эълон қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишонч-ли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандида якка тартибдаги тадбиркорларга фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ёлланган ишчи ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлагани учун имтиёзлар белгиланган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.