Судьялар Олий кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 15 сентябрь куни туман ҳокимлиги биносида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Судьялар Олий кенгаши аъзолари, туман ҳокимлиги бўлимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси вакиллари, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, халқ таълими муассасалари ходимлари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик, корхона, ташкилот ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Фаоллар йиғилишида Косонсой туман Маъмурий суди раиси лавозимига илк бор тавсия этилган Абдуллаев Баҳодир Камолхонович номзодига жамоатчиликнинг розилигини олиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишни Халқ қабулхонаси мудири Т. Муйдинова очди ва олиб борди. Кун тартибидаги масала юзасидан Судьялар Олий кенгаши аъзоси Ш. Аббосов, «Соҳибкор» МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси А. Мирбобоев, туман  Кенгаши депутати М. Акрамов, «Ширинбулоқ» МФЙ раиси Д. Аҳмаджонова ўз фикр-му- лоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Йиғилишда жамоатчиликнинг қизғин муҳокамалари асосида Косонсой тумани Маъмурий суди раиси лавозимига илк бор тайинланаётган Б.Абдуллаев номзодига туман жамоатчиликнинг розилиги олинди.

Фаоллар йиғилишида туман ҳокими в.б. Ж. Юлдашев иштирок этди.

А.ЗАРИПОВ.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.