Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фуқароларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштиришда тамомила янги давр бошланганлигини ҳар биримиз, ҳар қадамда кўриб, ўзгача фахру ифтихор билан ҳис этиб турибмиз. Бу борада табиати гўзал, одамлари саҳий, олийҳиммат туманимиз меҳнаткашлари аҳил-иноқ яшаш билан бирга, ўтаётган кунидан мамнун, келажакка ишончи мустаҳкам.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида шу йилнинг 19 мартида ўтказилган видеоселектордаги ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида  китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан билдирилган 5 ташаббус ижроси туман прокуратурасининг алоҳида назоратида.

Энг аввало, бу борада махсус режа ишлаб чиқилган ва тадбирлар изчиллиги таъминланмоқда. Жумладан, сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган, нотинч оила, ногирон ҳамда ишсизлар фарзандларининг маънавий ҳамда жисмоний ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга эътибор қаратилди. Уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш мақсадида ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда учрашувлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ташкиллаштирилмоқда.

Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган бешта ташаббусдан бири -  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича мактабимизда танлов уюштирилди.

"Ёш китобхон" дея номланган мазкур танловда ўқувчилар турли саволлар орқали билимларини намойиш қилдилар. Айниқса, Адҳамжон Холиқов, Достон Аҳмадалиев, Машҳура Абдулбориева, Нозигул Мамашариповалар танлов босқичларида фаол китобхон сифатида намоён бўлдилар ва ғолиблар сафидан жой олдилар.

Тадбирни қизиқарли ва мазмунли ташкил этишда тарих фани ўқитувчиси Дилафрўз Қосимова намуна кўрсатди. Ўзининг ҳисобидан ғолибларни бадиий китоблар билан тақдирлагани эса алоҳида таҳсинга лойиқ.

"Инсонларнинг дарду тавишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир". Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Жумладан, туманимизда мавжуд бўлган 4 та сектор раҳбарлари Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда  жойларда оммавий сайёр қабул ўтказмоқда. Оила муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг энг азиз бурчимиздир. Орамизда минг афсуски, ёш оилани мустаҳкамлаш, уни азалий қадриятлар руҳида тарбиялаш ўрнига дарз кетишига сабабчи бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Бир оғиз ширин сўз ҳар қандай инсоннинг кўнглини тоғдек кўтаради. Доно халқимиз "Яхши гап билан илон инидан чиқади", деб бежиз айтмаган. Туманимиз раҳбари ҳар бир фуқаро билан дилдан суҳбат қуради. Унинг қалбига, дилига қулоқ солади. Мурожаатини эътибор билан тинглайди. Шу боис ҳам яқинда 38 та оила яраштирилди. Шириндан-шакар фарзандлар қувончини айтмайсизми?!

Туманда ислоҳотлар бориши нисбатан суст, жойларда турли муаммолар юзага келиб қолган, булар оқибатида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаб даражасига чиқа олмаётган эди. Ўтган 2018 йилнинг декабрь ойида вилоят ҳокимлиги, шахсан вилоятимиз биринчи раҳбари ташаббуси билан тажрибали, ташаббускор фаоллар, кўплаб раҳбар ва мутахассислар, вилоят ҳамда туман Кенгашлари депутатларидан иборат салмоқли ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ўтган йил давомида жами 3725 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 1054 нафари ёзма равишда мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг 912 таси ариза, 140 таси шикоят, 1 таси табрик ва 1 таси таклифдан иборат.

1054 та мурожаатлардан 658 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 209 таси юқори ташкилотларга юборилган бўлиб, 187 та мурожаат туман Халқ қабулхонасининг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Соҳибкор МФЙ фуқароси Раъно Исмоилова ўзи ва қизи 2-гуруҳ ногирони эканликлари, шунингдек, Баҳористон МФЙ фуқароси 2-гуруҳ ногирони Исломхон Валиевлар яшаш шароитлари оғир бўлишига қарамай, МФЙ томонидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб берилмаётганлиги юзасидан туман Халқ қабулхонасига қилган мурожаатлари ўрганилиб, МФЙда кам таъминланган оиалалар учун ким ошди савдоси орқали бериладиган 0,2 сотихли уй-жой қуриш учун имтиёзли рўйхатга киритилиб, тўловлар амалга оширилиб, Тошқўрғон массивидан уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилиб берилди.

Юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бюрократизм ва сансоларликка йўл қўймаслик, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашнинг қонуний асослари яратилган. Хусусан, янги таҳрирдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги (2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган) Қонун бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Олдинги, 2014 йил 29 октябрда қабул қилинган қонун 5 та боб, 31 та моддадан иборат бўлиб бўлган. Янги таҳрирдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги қонун 6 та боб, 38 та моддадан иборат.

Янги таҳрирдаги қонуннинг 1-моддасининг ўзидаёқ мансабдор шахсларнинг мурожаатчи олдидаги масъулияти белгилаб қўйилганлиги эътиборга моликдир.

Бош қомусимизнинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Бугунги кунда мазкур конститутциявий принцип давлат сиёсатининг асосига айланди.

 Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси, бевосита раҳнамолигида одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашига етарли имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бугун юртимизда ватанпарварлик чинакам эътиқодга айланди. Обод ва мустақил Ватанга муносиб фарзанд бўлиш ҳар бир йигит - қизнинг муқаддас бурчидир.

Мактабимизда жорий ўқув йилида "Академ пилус" нодавлат таълим муассасасининг "Ёш қутқарувчилар" ҳарбий-спорт гуруҳи ташкил этилганлигидан айнан ана шу мақсад кўзланган.

Яқинда гуруҳга танлов асосида қабул қилинган ўқувчиларнинг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Байрамона тус олган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, Наманган шаҳридаги ҳарбий қисмлар, Норин, Уйчи туманларидан вакиллар, Андижон вилояти Улуғчинор туманидаги 2-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ҳозир бўлдилар.

Тадбирда "Академик пилус" НТМ бошқаруви раиси, подполковник Р. Йўлдошев, 30-мактаб директори Т. Раҳимов, "Ёш қутқарувчи" ҳарбий-спорт гуруҳи раҳбари С. Норматов сўз олиб, ўқувчиларни қизғин табриклаб, юртимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт тинчлигини сақлаш йўлида амалга оширилаётган улуғвор  ишлар ҳақида мароқли сўзлаб беришди. Шундан сўнг гуруҳга қабул қилинган ёшлар, Наманган шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари ҳарбий - спорт бўйича чиқишлар қилишди.

Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи Ахборот - ресурс маркази ўқув залида Ўзбекис-тон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Байроғимиз-фахримиз, ғуруримиз" деб номланган мусиқали бадиий - адабий кеча бўлиб ўтди.

Байроқ давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири 1991 йил 18 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунида тасдиқланган. Давлатимиз байроғи узунлиги бўйлаб тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан ташкил топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Байроқнинг юқори қисмида ярим ой ва 12 юлдуз тасвири туширилган. Байроқнинг узунлиги 250 сантиметр, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Тадбирда сўзга чиққан коллеж директори И. Мўминов, директор ўринбосари Д. Абдулҳаев ва бошқалар фахримиз ва ғуруримизга айланган байроғимиз ҳақида кенг тушунча беришди.

Ўқувчилар Ватанни, байроғимизни мадҳ этувчи қўшиқлар ва шеърлар айтишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.