Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган бешта ташаббусдан бири -  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича мактабимизда танлов уюштирилди.

"Ёш китобхон" дея номланган мазкур танловда ўқувчилар турли саволлар орқали билимларини намойиш қилдилар. Айниқса, Адҳамжон Холиқов, Достон Аҳмадалиев, Машҳура Абдулбориева, Нозигул Мамашариповалар танлов босқичларида фаол китобхон сифатида намоён бўлдилар ва ғолиблар сафидан жой олдилар.

Тадбирни қизиқарли ва мазмунли ташкил этишда тарих фани ўқитувчиси Дилафрўз Қосимова намуна кўрсатди. Ўзининг ҳисобидан ғолибларни бадиий китоблар билан тақдирлагани эса алоҳида таҳсинга лойиқ.

Г. ХОЛМИРЗАЕВА, 21-мактаб.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.