"Инсонларнинг дарду тавишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир". Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Жумладан, туманимизда мавжуд бўлган 4 та сектор раҳбарлари Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда  жойларда оммавий сайёр қабул ўтказмоқда. Оила муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг энг азиз бурчимиздир. Орамизда минг афсуски, ёш оилани мустаҳкамлаш, уни азалий қадриятлар руҳида тарбиялаш ўрнига дарз кетишига сабабчи бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Бир оғиз ширин сўз ҳар қандай инсоннинг кўнглини тоғдек кўтаради. Доно халқимиз "Яхши гап билан илон инидан чиқади", деб бежиз айтмаган. Туманимиз раҳбари ҳар бир фуқаро билан дилдан суҳбат қуради. Унинг қалбига, дилига қулоқ солади. Мурожаатини эътибор билан тинглайди. Шу боис ҳам яқинда 38 та оила яраштирилди. Шириндан-шакар фарзандлар қувончини айтмайсизми?!

Бобуржон Маҳкамов олийгоҳда таҳсил олади. Унга таълим кредити зарур. У ер бу ерга бориб кўрди. Ҳа, деганда, натижа бўлавермади. Охири биринчи раҳбаримизга мурожаат қилди. Жуда қисқа вақт ичида таълим кредити билан таъминланди.

Умархон Пошшануровнинг қалби бир олам қувончга тўлди. Унга ногиронлик аравачаси берилди.12 та МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда 50 га яқин мурожаатнинг 16 таси жойида ҳал этилди. 14 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 16 таси эса мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда. 2,-3,-4 секторларда ҳам кўплаб МФЙда сайёр қабуллар ўтказилди. Унда мурожаат этувчилар қабулдан рози бўлишди.

-Аҳоли муаммоларини ҳал қилишда жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа  ташкилотларни жалб қилган ҳолда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлашга алоҳида эътибор бериляпти, -дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг  тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Т. Муйдинова.

-Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан бошим кўкка етди. Ногиронлик аравачаси билан таъминландим,-дейди Хонқўрғон МФЙда яшовчи Насиба Тиллабоева.

- Тикувчиликка қизиқаман. Тикув машинам бўлганида, орзуйим амалга ошарди, деб ният қилиб юрардим. Сотиб олай десам, иқтисодим кўтармайди. Бир амаллаб зўрға тирикчилик ўтказамиз. Меҳрибон, раҳмдил Президентимизга минг раҳмат! Тикув машинаси беришди. Сайёр қабуллар давомида ҳамшаҳарларимизнинг фахр-ифтихорли дил сўзлари юқорида эътироф этганимиздек, Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугунги ҳаётимизда тобора чуқур ўрин олаётган халқчил ғоялар юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига пухта замин яратмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.