Куз ҳам кириб келди. Ҳадемай қиш эшик қоқади. Бунинг учун ҳаммамиз мавсумга пухта тайёргарлик кўришимиз лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори, вазирлигимизнинг чора-тадбирлар режаси асосида туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганилди. Яъни уларнинг ёнғин хавфсизлиги  талабларига жавоб берадиган ҳолда бўлиши, эшик-деразалар, қозонхонадаги дудбуронлар созлиги, иссиқлик қувурлари махсус мато билан ўраб, ҳимояланганлиги ҳамда қозонхоналарнинг бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ таъминланганлиги кўздан кечирилди. Туман ҳокимлигида тузилган комиссия билан ҳамкорликда олиб борилган ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида мутасадди идораларга тақдимномалар киритилди.

Инспекциямизга пахта хом - ашёси ва улардан қайта ишланган  маҳсулотларни  қабул  қилувчи  ҳамда сақловчи корхоналарнинг техник  ҳолатини назорат қилиш вазифаси юклатилган. Шунга  кўра,  долзарб мавсум бошланиши олдидан "Наманган пахта текс" МЧЖга қарашли туман пахта тозалаш корхонаси қабул пунктининг тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Корхонада мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилган. Ишчи-хизматчилар учун овқатланиш, дам олиш хонаси ва ювиниш хоналари  мавжуд.

Қабулхонамизга шу йилнинг ўтган даври мобайнида 280 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти ариза мазмунида бўлса, шикоят ва таклиф кўринишидаги мурожаатлар ҳам бор. Муҳими, ҳар қандай мурожаатлар атрофлича ўрганилмоқда. Айниқса, фуқаролар томонидан билдирилаётган муаммоларни вақтида ҳал этиш, лозим бўлса, бир неча ташкилот ёки идоралар мутасаддилари билан кенгашган ҳолда масалага ижобий ечим топиш ҳаракатида бўлаяпмиз. Чунки муаммонинг катта-кичиги йўқ, унинг ортида инсон ёки кўпгина инсонлар тақдири турган бўлиши мумкин.  

"Олмазор" МФЙда яшовчи Ж. Жаҳонгиров ва бошқаларнинг кўчани таъмирлаб бериш юзасидан қилган мурожаати қабулхонамиз орқали ижобий ҳал этилди. Яъни ички йўлнинг 1 км. қисми туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальтлаб   берилди.

Туман прокуратураси томонидан коронавирус пандемияси пайтида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаи яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2-сектор ҳудудида 14 та маҳалла атрофлича ўрганилди. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида депутатлар билан биргаликда уйма-уй юрилганда, 310 та эҳтиёжманд оилалар аниқланди ва улардаги 1538 нафар аҳоли "Темир дафтар"га киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси кўрсатмасига асосан, прокурор секторидаги кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар доимий равишда saxovat.argos.uz электрон сайтига киритиб борилмоқда.

Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги байрамини катта йиғин ва сайилларсиз, оила даврасида ўтказилиши юзасидан топшириқлар берилгач, бугунги кунда аҳоли саломатлигини сақлаш ҳар доимгидан-да долзарб масалага айланганлигини яна бир бор ҳис этдик. Зеро, КОВИД-19 пандемияси бизни кўпгина масалаларга одатдагидан сергакроқ ёндашишимизни талаб қилмоқда. Ҳар доим энг улуғ, энг азиз байрамни катта шодиёналар билан қарши олиб, уни тананавор ўтказган бўлсак, бу гал бироз тийилишга тўғри келади. Ахир инсон ҳаётига хавф туғдираётган бу хатарли вирусдан сақланиш, у туфайли одамларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишларининг олдини олиш ҳар нарсадан муҳим ҳисобланади.

Энг улуғ, энг азиз байрамга тобора яқинлашар эканмиз, беихтиёр қалбларни ҳаяжон эгаллайди. Илиқдан-илиқ туйғулар  юракларимизда жўш ураверади, чексиз фахру ифтихорни туяверамиз, туяверамиз. Ахир эркинликка эришганимизга, ўзбекнинг ўзига бек бўлиб яшаётганига бу йил 29 йил тўлади! Мустақиллик деб аталмиш бу бебаҳо неъматни эса неча-неча авлодлар орзу қилиб ўтдилар. Балки тушларида кўргандирлар. Ҳаттоки бу йўлда қурбонлар ҳам бўлди.

Яна бир фахрландиган томони, сўнгги йиларда Ўзбекистон бутунлай бошқача қиёфа касб этди. Бу ўзгариш нафақат ички сиёсатда намоён бўлмоқда, балки халқаро миқ-ёсда ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

 Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

- Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз, афсуски, бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётгани барчамизда жиддий хавотир уйғотмоқда.

 Бугунги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, ушбу инфекцияга қарши курашда қандайдир "сеҳрли рецептлар" ҳали йўқ.

 

  Июнь ойининг сўнгги ҳафтаси вилоятимиз  ҳаётидаги муҳим бир воқеа билан кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди. Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини назарда тутмоқдаман. 

Аввало шуни айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг минтақаларга ҳар бир сафари барча жабҳалардаги ислоҳотларнинг оралиқ якунларини таҳлил этиш, янги марраларни белгилаш борасида муҳим ўрин тутади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Президентимиз иштирокида фаоллар билан ўтказилган йиғилишда қатнашар эканман, мамлакатимизда кейинги йилларда нақадар катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги кўз ўнгимда намоён бўлди. Халқимиз тараққиётнинг ойдин йўлидан дадил одимлаётганлигидан қалбим ғурурга тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларига яна бир бор тўхталиб ўтди.

Касалликни юқтирган 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бош-қарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра шу йилнинг  январидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари бир қатор ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилиши тақиқланди. Яъни яшаш жойидан маълумотнома, ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома, доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисидаги, доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган, яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган ҳамда турар-жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномалар талаб этилмайди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.