Истиқлол йилларида хотин-қизларнинг ўз салоҳиятлари, тадбиркорлик соҳасида қобилият ва истеъдодларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон ТИҲ-ЎзЛиДеП Республика Марказий кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ишбилармон аёл» кўрик-танлови тадбиркор хотин-қизларимизни рағбатлантиришдек эзгу-мақсадларга хизмат қилмоқда. Куни кеча ана шу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман босқичи ғолиблари қатнашиб, яхши натижаларга эришдилар.

Жумладан, тадбиркор аёл, туман Кенгаши депутати Машҳура Аҳмедова танловнинг «Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли» номинацияси ғолиби бўлиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари эл-юрт маъмурчилиги, аҳоли фаровонлиги, дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлигини таъминлашда фидойилик кўрсатаётган соҳа вакиллари ҳисобланишади. Шу боис ҳам, мамлакатимизда аграр соҳада босқичма босқич ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2520-сонли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан вилоятда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга мазкур қарор ижроси юзасидан қатъий  прокурорлик назорати ҳам ўрнатилган.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Демократик ислоҳотлар муваффақияти-келажак ҳаётимиз кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан O`zLiDeP партияси туман кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари У. Тўрабоев маъруза қилди.

Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман «ягона дарча» маркази директори К. Мираҳмедовнинг маърузаси тингланди.

ТИҲ-ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар фракцияси томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Партиянинг депутатлик гуруҳлари белгиланган режа асосида мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган дастурларнинг ижросини таъминлаш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида ўтган қисқа даврда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар содир бўлганига бутун дунё лол қолмоқда. Туманимиз меҳнат аҳли ҳам «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган саволнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини қалбдан ҳис этмоқдалар. Шу билан бирга «Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган саволга амалий ишлар билан жавоб беришга ҳаракат қилмоқдалар.

Туманимиз меҳнат аҳли ҳам юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиб, барча жабҳаларда бирдек муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Интилишлари боис турмушлари фаровон, рўзғорлари тўкин, айтиш жоизки, эртанги кундан кўнгиллари тўқ. Бу жиҳат уларнинг янгича фикрлаш ва дунёқарашларида намоён бўлмоқда. Энг муҳими, улар узоқни кўзлаб, ҳукуматимизнинг мақсадли дастурлари асосидаги ҳудудий  лойиҳаларни ишлаб чиқаришга самарали татбиқ қилмоқдалар. Ана шу омиллар сабаб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари йил сайин ўсиб бормоқда

Шу кунларда туманимиз деҳ-қон-фермерлари ғалла экилган майдонларга ишлов беришни авж олдириш билан бирга ғаллазор четларига ошқовоқ экишга киришишди.

Ошқовоқ шифобахш неъмат бўлиб, азалдан халқимизнинг дастурхонидан жой олиб келган. Ошқовоқдан тансиқ таомлар, мураббо, чанқоқ босди ичимликлар, дори-дармонлар тайёрланади. Унинг таркибида қандлар, органик кислоталар, кўплаб витаминлар, минерал тузлар, оқсил ва бошқа моддалар бор. Халқ табобатида ошқовоқ қадимдан турли касалликларни даволашда ишлатиб келинади.

Мамлакатимизнинг иқтисодиётини барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини ўсиши, ҳудудда криминоген вазият барқарорлиги ва қонунийликни таъминлашнинг муҳим омили бўлган тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш ва шу ҳисобидан янги иш ўринларини яратиш борасида кенг кўламдаги ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур соҳада изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли «Хусусий мулк, кичик безнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан жорий йилнинг 20 августида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Вилоят «Тадбиркор аёл» уюшмаси ва туман хотин-қизлар кенгаши ҳамкорлигида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Косонсой иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтган мулоқотга вақтинча ишсиз хотин-қизлар, уй бекалари таклиф этилди.

Туман хотин-қизлар кенгаши, вилоят «Тадбиркор аёл» уюшмаси фаоллари ва мутахассислари йиғилганларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун бизнес лойиҳа тайёрлаш, хотин-қизларни турли касб-ҳунарларга йўналтириш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориб, тегишли маслаҳатлар беришди.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бош-қа  институтларини-қўллаб-қувватлаш жамоат фонди»нинг гранти асосида маҳаллаларда яшовчи хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтиришга эътиборни кучайтиряпмиз,-дейди вилоят «Тадбиркор аёл» уюшмаси раиси Л. Абдуҳомидова,-Айни пайтда мутахассисларимиз қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ўқув курслари ташкил этишяпти. Бундай курслар ҳозирда Тергачи, Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғинларида ўтказиляпти. Унда уй бекалари, вақтинча ишсиз қишлоқ аёллари тикувчилик, пазандачилик каби касблар, бизнес лойиҳа тайёрлаш сир-асрорларини ўрганишяпти.

Истиқлол йилларида қишлоқ аҳли ҳаётининг ватанимиз тараққиётида тутган ўрни, аҳамияти ортиб бормоқда. Айниқса, фермерлик ҳаракати ривожи қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Президентимиз жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган ҳамда Фар-ғона вилоятларига ташрифини  фермер хўжаликлари фаолиятини кўздан кечиришдан бошлагани биз, фермерларни беҳад қувонтирди.

*1990 йилда мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилаётгани, мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотлари-1,6 карра, картошка-1,7 марта, сабзавот-2 баробардан ортиқ, мева- қарийб 4 карра кўпайди.

Жорий йилнинг ўтган даврида туманимизда қишлоқ хўжалиги йўналишида 5 та лойи-ҳа амалга оширилиб, чорвачилик, паррандачилик каби соҳаларни янада ривожлантириш ва чорва маҳсулотларининг қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, янги ишчи ўринлари яратиш имконияти кенгайди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.