Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳани янада такомиллаштиришга, халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар қабул қилинди. Янги таҳрирдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун ана шулар жумласидан. «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун 2015 йилнинг 17 апрелида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 15 майда Сенат томонидан маъқулланган.

Мазкур янги таҳрирдаги Қонун 20 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда мамлакатимизда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига, шунингдек, фуқароларнинг кундалик турмушига ахборот технологияларини кенг жорий этишга катта эътибор берилмоқда.

«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки, ТИҲ-ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги  иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг кенг қатлами учун, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтириш мақсадида туманда ташкил этилган семинар кенгаш кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят Кенгаши депутати М. Азизова очди ва олиб борди. Шундан сўнг Республика «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви микромолиявий хизматлар кўрсатиш департаменти бош мутахассиси И. Қосимова, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши вакили Х.Иминжонова сўзга чиқди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси партия электорати манфаатларига доир қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда  фаол иштирок этиш билан бирга, қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат қилишга ҳам алоҳида эътиборни қаратмоқда. Жумладан, айни кунларда  фракция аъзолари туманларда бўлишиб, фермер хўжаликларининг фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. 

Гўрмирон қишлоғида «Юсуфхон Икромхўжа» фирмасининг янги пропан газ қўйиш шахобчаси очилди.

Гўрмирон-Ширин йўли ёнида бир пайтлари эгасиз, ташландиқ бўлиб қолган жой бугун фирма тадбиркорларининг саъй-ҳаракати билан обод масканга айланди.

Муҳими, бу ерда очилган янги шахобча аҳолига қулайлик яратмоқда.

-Узоқ йиллардан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман,-дейди Муҳаммадхон ака Абдумажидов. -Аммо собиқ иттифоқ даврида одамларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши чегаралаб қўйилганди. Ўша пайтларда уч ғилдиракли «муравей» деб аталмиш автоулов сотиб олсам, давлат тортиб олганди. Юртимиз истиқлолга эришгандан кейин биз каби тадбиркорларга катта имкониятлар очилди. Хоҳлаган киши эмин-эркин тадбиркорлик  фаолияти билан шуғулланмоқда. Ўғилларим Юсуфхон ва Икромхўжа ҳам ишларимни давом эттиришяпти. Туман марказида савдо маркази очиб, аҳолига беминнат хизмат кўрсатаяпмиз.

Қўқимбой қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Навбаҳор» маҳалласида томор-қадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олаётган оилалар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Яқинда бу ерда ўтказилган амалий семинарда тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари хонадонлар томорқаларидан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Томорқа-хонадон хазинаси. Хал-қимиз дастурхонини қишин-ёзин тўкин этишда, турмуш фаровонлигини янада оширишда томорқанинг  аҳамияти беқиёс. Шу боис ҳам туманимизда аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланишга эътибор кучайтириляпти. «Маҳалла» хайрия жамғармаси туман бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи шакллантирилиб, штаб ташкил этилди. Кунлик мониторинглар олиб борилмоқда.

Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш энг муҳим устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида қайд этиб ўтилган.

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бозор иқтисодиёти асослари, биринчи навбатда, қонунчилик базасини шакллантиришга етарли шарт-шароитлар яратишга эътибор кучайтирилди. Жумладан, биргина «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ва жорий этилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятларини ривожлантиришида муҳим ўрин тутмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.