Қўқимбой қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Навбаҳор» маҳалласида томор-қадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олаётган оилалар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Яқинда бу ерда ўтказилган амалий семинарда тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари хонадонлар томорқаларидан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Томорқа-хонадон хазинаси. Хал-қимиз дастурхонини қишин-ёзин тўкин этишда, турмуш фаровонлигини янада оширишда томорқанинг  аҳамияти беқиёс. Шу боис ҳам туманимизда аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланишга эътибор кучайтириляпти. «Маҳалла» хайрия жамғармаси туман бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи шакллантирилиб, штаб ташкил этилди. Кунлик мониторинглар олиб борилмоқда.

Тумандаги 27591 та хонадонда 2807 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 1827 гектарини экин ер, 694 гектарини боғ ва 286 гектарини токзор ташкил этади. Асосий экинзорларда сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари етиштирилади. Бунинг учун 5952 килограмм сабзавот, 915 килограмм полиз, 990 тонна картошка уруғи захираси яратилди. Улуғлик тайёрлашда фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўляпти. Жумладан, «Бургут» фермер хўжалиги томонидан ўтган йили 180 тонна уруғлик картошка захираси бунёд этилди.

Хонадонлар томорқа майдонларида иссиқхоналар ташкил этишга ҳам эътибор кучайтирил-япти. Ҳозирда 35 та хонадонда иссиқхоналар ташкил  қилинган бўлиб, уларда лимон, помидор, бодринг, сабзавот экинлари, гул кўчатлари етиштирилмоқда.

Томорқалар эгаларини уруғлик, минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурслар билан таъминлаш долзарб вазифа. Ана шу мақсадда 7 та уруғлик кўчат, 11 та минерал ўғит ва 4 та кимёвий воситалар сотиш шахобчалари ташкил этилиб, аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Ҳозирда тумандаги 26 та хонадонда кўчат етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда аҳолига 30 минг тупдан ортиқ мевали, 40 минг туп терак ва бошқа манзарали кўчатлар етказиб бериш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари ҳар бир қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида биттадан сабзавот ва полиз уруғлигини тайёрлаш бўйича тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган.

Томорқа оилавий бюджетга қўшимча даромад келтиради. Бир қарич бўлсада, ерни бекор қолдирмаслик керак. Астойдил меҳнат қилиб, излансак ердан унумли фаойдалансак, нақд даромад оламиз ва турмушимиз янада фаровонлашади.

Ботирхон Бобохонов,

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.