Гўрмирон қишлоғида «Юсуфхон Икромхўжа» фирмасининг янги пропан газ қўйиш шахобчаси очилди.

Гўрмирон-Ширин йўли ёнида бир пайтлари эгасиз, ташландиқ бўлиб қолган жой бугун фирма тадбиркорларининг саъй-ҳаракати билан обод масканга айланди.

Муҳими, бу ерда очилган янги шахобча аҳолига қулайлик яратмоқда.

-Узоқ йиллардан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман,-дейди Муҳаммадхон ака Абдумажидов. -Аммо собиқ иттифоқ даврида одамларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши чегаралаб қўйилганди. Ўша пайтларда уч ғилдиракли «муравей» деб аталмиш автоулов сотиб олсам, давлат тортиб олганди. Юртимиз истиқлолга эришгандан кейин биз каби тадбиркорларга катта имкониятлар очилди. Хоҳлаган киши эмин-эркин тадбиркорлик  фаолияти билан шуғулланмоқда. Ўғилларим Юсуфхон ва Икромхўжа ҳам ишларимни давом эттиришяпти. Туман марказида савдо маркази очиб, аҳолига беминнат хизмат кўрсатаяпмиз.

Ҳур диёримизда фаолиятимизни кенгайтириш, янги-янги шахобчалар очишимиз учун барча шароитлар мавжуд. Бош-қалар қатори биз ҳам бу имкониятдан фойдаланаяпмиз.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.