«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши қошида «Ёш тадбиркор» маслаҳат маркази фаолият кўрсатаётганига кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин ўтган қисқа давр ичида марказ касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва уюшмаган ёшлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга эришди. Бу «Менинг бизнес ғоям» танловини ўтказишда намоён бўлди.

Танловда ўнлаб ёшлар фаол қатнашишди. Икки нафар битирувчи-Қўқимбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Достонбек Розиқов ва Азизбек Турдибоевлар сартарошлик ва қандалотчилик йўналиши бўйича вилоятда фахрли ўринларни эгаллашди.

Тадбиркор, меҳнатсевар киши учун томорқа кони фойда. Ҳеч қачон ҳозиргидек даромад қилиш, ердан оқилона фойдаланиш учун имкониятлар, шарт-шароитлар бўлмаган. Туманимиздаги «Ширин» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи кўплаб оилалар ўз томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни бозорда сотиб, яхшигина даро-  мад қилиб ке-  лишяпти.

Ана шулардан бири «Чуст кўча» маҳалласида яшовчи Муҳайдинжон Бозоровлар оиласидир. Оилага тегишли тўққиз сотихли ҳовлининг икки сотих жойида ташкил этилган «қишки боғ»да турли дарахт ва гул кўчатлари парваришланаётган бўлса, қолган қисмида кўча ва хиёбонларимиз  чиройига кўрк бағишловчи 100 турдаги гул кўчатлари парваришланмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма  мажлисидаги нутқи-да банклар олдига ҳар бир оила билан мулоқот ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиалларига ўз имкониятларидан келиб чиқиб тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериш вазифаси қўйилди.

Айни кунларда тижорат банкларининг тумандаги филиаллари ходимлари томонидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ҳар бир оила билан мулоқотлар ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар  яратиш борасида кенг қўламли ишлар амалга ошириляпти.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ТИҲ-ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида айнан  шу масала - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида банкларнинг молиявий кўмаги ва мадади бўйича жорий йилга мўлжалланган режалари муҳокама этилди.

И. Ҳусенов Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ерга деҳқоннинг муносабати ҳақида билдирган: «Биз ерга қанчалик меҳрли, саховатли бўлсак, ер ҳам бизга шунча саховат кўрсатади» деган ҳикматомуз сўзларини ўзи учун дастуруламал деб билганлиги туфайли ҳам йилдан-йилга ютуқларга эришиб келмоқда.

-Юртбошимиз биз деҳқонлар учун йўл-йўриқ бўладиган бундай сўзларни кўп бора айтган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам она тупроғимизни қанчалик эъзозласак, у ҳам биздан бор бисотини аямайди,-дейди суҳбат чоғида Исломжон Ҳусенов.

Исломжон она заминни эъзозлайди. Ҳар қаричини муқаддас деб билади. Шу боис ҳам ҳар йили шартнома режаларини туманда биринчилардан бўлиб бажаради. Амалдаги йилда ҳам шундай бўлди. Пиллачилик, ғаллачилик ва пахтачиликда унинг олдига тушадиган топилмади. Айни кунларда 39 гектар майдонга эккан ғалла уруғи бир текисда ундириб олинди. Қуёш нуридан, деҳқон меҳридан баҳра олиб ўсаётган ғалла майсалари кўзни қувонтиради. Дала бошига экилган арча, каштанлар ҳавасингизни уйғотади.

Мамлакатимизда ишбилармонлик, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш учун амалий қулай шароит яратиш,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга эътибор кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

Хусусан, Фармон «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг  эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик»ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожлантиришни таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимоясини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Фармонга асосан 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлолнинг илк кунларидан мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантириш ва уни сердаромад соҳага айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар бугун ўз самарасини бермоқда. Хусусан, туманимиз боғбонлари ҳам халқимизни турли - туман мевалар билан таъминлаб келишмоқда.

Бугун боғбонларимиз нафақат бозорларимизни мева маҳсулотлари билан таъминлаш, балки хорижга экспорт қилиш ишига ўта муҳим вазифа сифатида қарашмоқда. Бунинг учун юртимизда етарли имконият ва шарт - шароитлар яратилган.

«Роҳатой чаманзори» агрофирмасида  боғларни даромад манбаига айлантириш, бунинг учун зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, боғ ораларига тўқсон -босди экинлар экиб, даромад олиш каби масалаларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Савол: -Хусусий тадбиркор ўзининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун неча нафар ходим ёллашга ҳақли?

Жавоб: -Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4 ва 5-бандларига кўра, хусусий тадбиркор ходимларни ёллашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бир нафардан уч нафаргача миқдорда амалга оширишга ҳақлидир. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъий назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Истиқлол йилларида жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмига айланди.

Юртбошимиз айтганларидек, “Демократия йўлига киришимиз, аввало аҳолимизнинг онгу савиясини ўзгартиришни, тоталитар, зўравонлик тизимидан мерос бўлиб қолган қолдиқлар ва қолиплардан воз кечишимизни сўзда эмас, кундалик ҳаётимизда таъминлашни талаб қилади.Бу эса, албатта, бир кунлик осон иш эмас– бунга вақт керак, янги ҳаётни ўз юртида қурмоқчи бўлган ҳар қайси инсон шунга астойдил интилиши зарур.”

Президентимизнинг 2016 йил 9 февралдаги «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2487-сонли қарорига мувофиқ, аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилаш, аёлларнинг уй меҳнатини енгиллаштириш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар самарасини ошириш долзарб вазифадир. Ана шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қишлоқ жойлардаги аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилди.

Ўзбекистон  Либерал демократик партиясининг сайловолди дастурида кичик бизнес ва хусусий секторни, хусусан оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бу улуғвор мақсадларни амалга оширишда партия олдинги сафларда бўлиши алоҳида қайд этилган. Партиянинг бир қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги «Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага» лойиҳаси таъсис этилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб яқинда Наманган шаҳрида ана шу лойиҳа доирасидаги танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздан партия аъзолари бўлган тадбиркор аёллардан Лайло Мақсудова ва Феруза Мирзаева қатнашиб ғолиб бўлишди. Бу тадбиркор аёлларга «Микрокредитбанк»нинг имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлари топширилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.