Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши конференцияси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 9 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби устувор вазифалар белгиланган.

Ушбу Фармон ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2017 йил 22 сентябрь куни ўтказилган таъсис конференциясида белгиланган асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилди.

Юртимизда аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор кучайтирилмоқда. Президентимизнинг шу йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам юртимизда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам бўлиши учун муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Ушбу муҳим ҳужжат билан вилоятлардаги экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг самарали фаолият юритиши учун муҳим вазифалари белгилаб берилди.

Жорий йил 28 сентябрдаги вилоят ҳокимининг «Вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш хизматини кўрсатиш бўйича янги тарифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича санитар-тозалов хизматининг чекланган тарифи аҳоли учун бир кишига ойига-2000 сўм, юридик истеъмолчиларга-30000 сўм этиб белгиланди.

Макроиқтисодий барқарорликни янада  мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва бунинг эвазига мамлакат экспорт салоҳиятини кучайтириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантиришда ҳудудий эҳтиёжлар ва манфаатлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб иш кўриш, дастурлар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

-Туманнинг жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида ҳам айнан шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилган,- дейди туман иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи У. Худойбердиев.- Хусусан, жорий йилда жами 94 та, шундан саноатда 24 та, қишлоқ хўжалигида 34 та ва хизмат кўрсатиш соҳасида 36 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Қўқимбойнинг «Янги йўл»маҳалласи аҳолиси асосан чорва ва деҳқончилик билан шуғулланади. Кейинги йилларда тадбиркорлик, оилавий бизнес ва томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи оилалар сони ортиб бормоқда. Шулардан бири Акмалжон Ҳайитовлар оиласидир.

Оилада ўн нафар жон бор. Оила соябони Ҳурматой опа Темирова фарзандларига тўғри йўл кўрсатиб, дуо-да бўлади.

Бундан бир-икки йил бурун Акмалжон укалари Сардор ва Санжарни ёнига олиб, 35 сотих ерга иссиқхона қуриб, 80 туп лимон, помидор кўчатлари етиштира бошлади. Бу ишда тажрибали бўлган тоғаси Б. Темиров жиянларига йўл-йўриқ, маслаҳатлар бериб турди.

Дастлабки йили помидордан яхшигина ҳосил олди. Икки йил ўтиб эса лимонлар шундай ҳосилга кирдики, ҳар бир тупида ўртача 6-8 килодан ҳосил етиштирилди. Иссиқхона туфайли оила аъзоларидан ташқари 2 нафар қишлоқ аёли иш билан таъминланди. Акмалжон оилавий бизнесни кенгайтиришга аҳд қилиб, қорамол боқишни ҳам йўлга қўйди. Ҳозирда оиланинг зотли моллари сони олтитага етди. Оила саркори Акмалжон қишлоқ ёшларининг спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида кичик футбол майдони қуришга бел боғлади. Бу лойиҳа учун «Ипак йўли» банкидан 3 йил муддатга 60 млн. сўм миқдорида кредит олишди.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» деган ғоя илгари сурилганлиги эътиборга моликдир. Дарҳақиқат, юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб  этиш, оилавий бизнес ва касаначилик, томорқа хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бурҳонжон Юсупов ана шундай қишлоқ аҳлига берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётганлардан бири.

Узоқ йиллар  мактабда ўқувчиларга сабоқ бериб келган устоз-мураббий Б. Юсупов 2006 йилда собиқ Ш. Рашидов хўжалиги ҳудудидаги 0,40 га ерни биржа орқали сотиб олиб, боғ яратишга аҳд қилди. Унинг бу ташаббусини оила аъзолари қўллаб-қувватлашди. Дастлабки, йилиёқ, гилос, шафтоли кўчатларини экиб парваришлашни бошлашди. Қатор ораларига эса турли сабзавотлар экишди. Шу йили оиланинг сабзавот хирмони баракали бўлди. Ўзларидан ортганини бозорга олиб чиқиб, сотишди.

 

 

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси келгуси беш йиллик тараққиётимизни белгилаб берадиган ҳужжатдир. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг янада равнақ топиши учун эркинлик  бериш ва қулай имкониятлар яратиш юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва мустаҳкамлашга замин яратади.

Бугун олдимизга қўйилаётган мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини қонун билан ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган вазифалар  ана шу мақсадларга хизмат қилаяпти.

Хусусан, тегишли ҳужжатларга мувофиқ, давлат хизматларидан фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорликнинг хизмат кўрсатувчи мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини истисно қилиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида «ягона дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши қошида «Ёш тадбиркор» маслаҳат маркази фаолият кўрсатаётганига кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин ўтган қисқа давр ичида марказ касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва уюшмаган ёшлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга эришди. Бу «Менинг бизнес ғоям» танловини ўтказишда намоён бўлди.

Танловда ўнлаб ёшлар фаол қатнашишди. Икки нафар битирувчи-Қўқимбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Достонбек Розиқов ва Азизбек Турдибоевлар сартарошлик ва қандалотчилик йўналиши бўйича вилоятда фахрли ўринларни эгаллашди.

Тадбиркор, меҳнатсевар киши учун томорқа кони фойда. Ҳеч қачон ҳозиргидек даромад қилиш, ердан оқилона фойдаланиш учун имкониятлар, шарт-шароитлар бўлмаган. Туманимиздаги «Ширин» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи кўплаб оилалар ўз томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни бозорда сотиб, яхшигина даро-  мад қилиб ке-  лишяпти.

Ана шулардан бири «Чуст кўча» маҳалласида яшовчи Муҳайдинжон Бозоровлар оиласидир. Оилага тегишли тўққиз сотихли ҳовлининг икки сотих жойида ташкил этилган «қишки боғ»да турли дарахт ва гул кўчатлари парваришланаётган бўлса, қолган қисмида кўча ва хиёбонларимиз  чиройига кўрк бағишловчи 100 турдаги гул кўчатлари парваришланмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма  мажлисидаги нутқи-да банклар олдига ҳар бир оила билан мулоқот ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиалларига ўз имкониятларидан келиб чиқиб тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериш вазифаси қўйилди.

Айни кунларда тижорат банкларининг тумандаги филиаллари ходимлари томонидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ҳар бир оила билан мулоқотлар ташкил этиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар  яратиш борасида кенг қўламли ишлар амалга ошириляпти.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ТИҲ-ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида айнан  шу масала - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишида банкларнинг молиявий кўмаги ва мадади бўйича жорий йилга мўлжалланган режалари муҳокама этилди.

И. Ҳусенов Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ерга деҳқоннинг муносабати ҳақида билдирган: «Биз ерга қанчалик меҳрли, саховатли бўлсак, ер ҳам бизга шунча саховат кўрсатади» деган ҳикматомуз сўзларини ўзи учун дастуруламал деб билганлиги туфайли ҳам йилдан-йилга ютуқларга эришиб келмоқда.

-Юртбошимиз биз деҳқонлар учун йўл-йўриқ бўладиган бундай сўзларни кўп бора айтган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам она тупроғимизни қанчалик эъзозласак, у ҳам биздан бор бисотини аямайди,-дейди суҳбат чоғида Исломжон Ҳусенов.

Исломжон она заминни эъзозлайди. Ҳар қаричини муқаддас деб билади. Шу боис ҳам ҳар йили шартнома режаларини туманда биринчилардан бўлиб бажаради. Амалдаги йилда ҳам шундай бўлди. Пиллачилик, ғаллачилик ва пахтачиликда унинг олдига тушадиган топилмади. Айни кунларда 39 гектар майдонга эккан ғалла уруғи бир текисда ундириб олинди. Қуёш нуридан, деҳқон меҳридан баҳра олиб ўсаётган ғалла майсалари кўзни қувонтиради. Дала бошига экилган арча, каштанлар ҳавасингизни уйғотади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.