«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки, ТИҲ-ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги  иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг кенг қатлами учун, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтириш мақсадида туманда ташкил этилган семинар кенгаш кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят Кенгаши депутати М. Азизова очди ва олиб борди. Шундан сўнг Республика «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви микромолиявий хизматлар кўрсатиш департаменти бош мутахассиси И. Қосимова, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши вакили Х.Иминжонова сўзга чиқди.

«Ширин» ҚФЙ, «Чуст кўча» МФЙ раиси Ҳ.Эргашева, «Чорбоғ»МФЙ раиси М. Аҳмедова, Гулобод МФЙ фуқароси Н. Олимхонова, «Гулистон-2» МФЙ фуқароси Ш. Охунжонова, М. Аъзам МФЙ фуқароси М. Нуриддинова ҳамда бир гуруҳ коллеж битирувчиларига ўз тадбиркорликларини ташкил этиш ва ривожлантиришлари учун «Имтиёзли микрокредит» сертификати тантанали равишда топширилди.

В. Тожибоева, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.