Истиқлол йилларида хотин-қизларнинг ўз салоҳиятлари, тадбиркорлик соҳасида қобилият ва истеъдодларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон ТИҲ-ЎзЛиДеП Республика Марказий кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ишбилармон аёл» кўрик-танлови тадбиркор хотин-қизларимизни рағбатлантиришдек эзгу-мақсадларга хизмат қилмоқда. Куни кеча ана шу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман босқичи ғолиблари қатнашиб, яхши натижаларга эришдилар.

Жумладан, тадбиркор аёл, туман Кенгаши депутати Машҳура Аҳмедова танловнинг «Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли» номинацияси ғолиби бўлиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбиркор хотин-қизларимиздан Тоҳирахон Солихўжаева, Муслима Турсунова, Маржона Боймирзаевалар фаол иштироклари учун танлов ҳайъатининг ташаккурномасига сазовор бўлдилар.

Феруза Дадахонова, 31-мактаб ўқитувчиси

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.