Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Демократик ислоҳотлар муваффақияти-келажак ҳаётимиз кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан O`zLiDeP партияси туман кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари У. Тўрабоев маъруза қилди.

Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман «ягона дарча» маркази директори К. Мираҳмедовнинг маърузаси тингланди.

Давра суҳбатида савол-жавобларга кенг ўрин берилди. Битирувчилар саволларига СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бош-қармаси ходими  Н. Яҳёев, туман бўлими ходими О. Садриддинов, «Халқ банки», «Агробанк», «Микрокредит банк» вакиллари С.Паттаев, И. Қирғизов, А. Турсунов жавоб қайтардилар.

Тадбирда «Диплом билан бизнес»га лойиҳаси доирасида ўтказилган танлов ғолиблари бўлган бир гуруҳ битирувчиларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берадиган сертификатлар топширилди.

И.Ангуров, O’zLiDeP туман кенгаши аппарат раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.