Юртбошимиз раҳнамолигида ўтган қисқа даврда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар содир бўлганига бутун дунё лол қолмоқда. Туманимиз меҳнат аҳли ҳам «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган саволнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини қалбдан ҳис этмоқдалар. Шу билан бирга «Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган саволга амалий ишлар билан жавоб беришга ҳаракат қилмоқдалар.

Туманимиз меҳнат аҳли ҳам юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиб, барча жабҳаларда бирдек муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Интилишлари боис турмушлари фаровон, рўзғорлари тўкин, айтиш жоизки, эртанги кундан кўнгиллари тўқ. Бу жиҳат уларнинг янгича фикрлаш ва дунёқарашларида намоён бўлмоқда. Энг муҳими, улар узоқни кўзлаб, ҳукуматимизнинг мақсадли дастурлари асосидаги ҳудудий  лойиҳаларни ишлаб чиқаришга самарали татбиқ қилмоқдалар. Ана шу омиллар сабаб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари йил сайин ўсиб бормоқда

Мисол учун, асосий иқтисодий кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2014 йилга нисбатан 2015 йилда саноатда ўсиш 115.1, қишлоқ хўжалигида 106.2,пудрат ишларида 111.1, чакана савдода 112.2  фоизни, пуллик хизматлар 113.1 ва умумий хизматлар  ҳажми 128.1 фоизни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткичлар шубҳасиз давлатимиз  томонидан яратиб берилаётган  шароитлар ва имкониятлар,туманимиз меҳнат аҳлининг фидокорона меҳнатлари натижаси эканлигидан ташқари, бу ҳали ишга солинмаган имкониятларимиз кўплигини ҳам кўрсатади.

Халқ истеъмоли молларининг умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги салмоғи 75.3  фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 347.5 минг сўмга тўғри келди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2015 йилда жами қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмининг асосий қисми нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келди. Иқтисодиётнинг аграр секторида мустаҳкам ва барқарор ривожланиш таъминланди.

Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш структураси тубдан ўзгарди, экинларни жойлаштиришда илмий асосланган усуллар жорий этилди.

Натижада 2015 йилда 167.6 млрд.сўмлик ялпи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилга нисбатан 106.1 фоизга ўсиш таъминланди.

Барча турдаги хўжаликларда 7,5 минг тонна картошка, 32.4 минг тонна сабзавот, 1,7 минг тонна полиз, 10,9 минг тонна мева  ва 8.1 минг тонна узум, 5,8 минг тонна гўшт, 43.1 минг тонна сут, 51.3 млн.дона тухум, 84 тонна жун ишлаб чиқарилди.

Мустақиллик йилларида республика ҳукумати томонидан ижтимоий инфратузилма тизимини мустаҳкамлаш ва босқичма-босқич қайта барпо этишга устувор йўналиш сифатида эътибор  кучайтирилмоқда

Пудратчи ташкилотлар томонидан ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми 100.6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,0 фоиз ўсишга эришилди.

2015 йил Инвестиция дастури доирасида 89.5 минг кв.м. турар жой (120.3%), 17.0 км. ичимлик суви (106.0%) ва 1.5 км табиий газ тармоқлари (100.0%) тортилди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш давлат дастурларини тўлақонли амалга ошириш, туман миқёсида инвестициявий лойиҳалар, кредит қўйилмалари ҳажмини кўпайтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда туманда тўртта тижорат банк филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 2015 йил давомида банклар томонидан жами 17.1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, 2014-2015 йилларда 225 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида қиймати 31.2 млрд сўмлик  ва 621.0 минг доллар хорижий  инвестиция   ўзлаштирилиб,  994 та янги иш ўринларни яратилиши режалаштирилган. 2014 йилда   саноат  салоҳиятини  ошириш буйича 18 та,  хизмат кўрсатиш ва  сервис  соҳасида 76 та  ва  қишлоқ  хўжалиги соҳасида  22 та   ло-йиҳа амалга оширилиб,  493 та иш ўринлари,  2015 йилда эса 109 лойиҳа  (саноатда 19 та, хизмат кўрсатишда 67 та, қишлоқ  хўжалигида  23 та)  ишга туширилиб, 504 та,   жами  2  йилда 997 та янги иш ўринлари яратилиб,  бу мақсадлар учун 31.5  млрд. сўм  ва 783.0  минг долларлик  капитал  маблағлар  ўзлаштирилди. 

Туман иқтисодиёти тармоқлари бўйича хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши тобора ортиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 69.3 фоизни, қишлоқ хўжалигида 97.9 фоизни, қурилиш ишларида 95.5 фоизни, чакана савдо айланмасида 55.7фоизни ҳамда аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 62.6 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда  2016 йилнинг январь-март ойлари якуни билан саноат ишлаб чиқариш ҳажми 18,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 7,4 фоиз, қурилиш ишлари 20,0 фоиз, чакана савдо айланмаси 7,7 фоиз ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 10,4 фоизга ўсиши таъминланди.

Шунингдек, иқтисодиёт   тармоқларида   кичик  бизнесни   улуши саноатда 82.6 фоизни,  қишлоқ хўжалигида 99.3 фоизни, қурилишда 99.0 фоизни,  чакана   савдода 49.8  фоизни,  жами хизматлар 64,4 фоизни ташкил  этди.

Йил давомида 12,0 млрд.сўмлик капитал қўйилмалар  ўзлаштирилиши, 2015  йилга  нисбатан 106.4  фоизга  ўсиш  белгиланиб, марказлашган маблағлар ҳисобидан 1 та тиббиёт  бирлашмаси  объектини   1,9 млрд. сўмга  реконструкция қилиш  ҳисобига фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бугунги  кунда  ушбу  объектда  қурилиш  ишлари  бошланган. Бундан ташқари, "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" ҳисобидан  2 та   мактабда  реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Барча манбалар ҳисобидан 13,7 минг кв.м. турар жой, 3,5 км ичимлик суви тармоқлари фойдаланишга топширилди.

Аҳолига замонавий ва сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Ҳисобот даврида 24 та савдо ва маиший хизмат  кўрсатиш  шахобчалари фойдаланишга топширилди, бунга 8250.0 млн.сўмдан ортиқ капитал маблағ сарфланди ва   80 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 март-даги "2016-2020 йилларда хом ашё базасини ривожлантириш, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2505-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилда "Аҳмадхон  ҳожи Косоний"  фермер  хўжалиги томонидан сиғими 900 тонна бўлган музлаткичли омборхона қуриш  ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича  ишлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9  февралдаги "Соғлом  она ва бола йили" Давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида"ги ПҚ-2487-сонли қарори  асосида туман  дастури ишлаб чиқилди. Унга асосан  34.3 млрд. сўм, шундан 17.2 млрд сўм, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, 4.2 млрд. сўм, бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, 12.7 млрд. сўм тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан маблағлар йўналтириш режалаштирилган.

Халқимизнинг юрт ободлиги, Ватан қудратини оширишга бўлган иштиёқи, бахтли келажак қуришга бўлган эзгу орзуси  амалга оширилаётган бунёдкорлик  ишларида яққол намоён бўлмоқда. Дарҳақиқат, бу азму-шижоат, юксак марраларни кўзлаб меҳнат қилиш азал-азалдан халқимиз табиатига хос бўлган фазилат ҳисобланади.

Б.Салимжонов, туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими  бошлиғи.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.