Истиқлол йилларида қишлоқ аҳли ҳаётининг ватанимиз тараққиётида тутган ўрни, аҳамияти ортиб бормоқда. Айниқса, фермерлик ҳаракати ривожи қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Президентимиз жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Наманган ҳамда Фар-ғона вилоятларига ташрифини  фермер хўжаликлари фаолиятини кўздан кечиришдан бошлагани биз, фермерларни беҳад қувонтирди.

Бундан чорак аср муқаддам мендек қишлоқнинг оддий фуқароси тасарруфида ўнлаб гектар ер бўлишини тасаввур ҳам қилмасдим. Мустақиллик шарофати билан, Президентимиз раҳнамолигида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ, бугун ушбу соҳа аграр соҳанинг етакчи кучига айланди.

Мен ҳам кўплаб қишлоқдошларим қатори фермер хўжалиги ташкил этдим. Ўтган даврда фаолиятимиз барқарор ривожланиб, қишлоқдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айландим.

Ерга қанчалик меҳрли бўлсак, ер ҳам бизга шунча саховат кўрсатади. Жорий йилда ғалладан мўл ҳосил олдик. Пахтачиликдаги ютуқларимиз ҳам чакки эмас 14 гектар ердан 47,6 ўрнига 51,65 тонна «оқ олтин» йиғиштириб олиб, шартномавий режамизни 108 фоиздан ошириб бажардик. Бу натижага еримиз мелиоратив ҳолатини яхшилаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш эвазига эришаяпмиз.

Юртбошимиз мулоқот чоғида, бизнинг асосий мақсадимиз халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши, бахт-ли ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборатдир, деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Қишлоқнинг етакчи кучига айланиб бораётган фермерларимиз ҳам бу каби улуғвор вазифаларни бажаришга камарбаста бўлишлари керак.

 Биз наинки ғалла ва пахта етиштиришни, балки қишлоққа саноат, замонавий сервис хизмат кўрсатишни олиб киришни, ихчам технологиялар билан жиҳозланган кичик корхоналар барпо қилишни ният қилганмиз.

 З.Қодиров,  «Косонсой жаҳон» фермер хўжалиги раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.