6 октябрь куни «Туркистон» саройида ёшлар ўртасида «MIT.uz» миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган «MIT.uz» III миллий интернет танловида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди. Танловда Uz доменидаги веб-ресурслар билан бир қаторда хорижий доменларда жойлаштирилган сайтлар ҳам танлаб олинди.

7 октябрь, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Полвон Таганов бошчилигидаги Туркманистон делегацияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзаро савдо ва транзит юкларини ташиш ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 140 та шаҳар аҳолиси ҳаётини бешта мезон бўйича баҳола-ди, дея хабар  бермоқда «Norma.uz». Булар барқарорлик даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳит ҳолати, шунингдек инфратузилма ривожланиши бўлди.

Ҳаёт даражаси бўйича энг яхши шаҳар Мельбурн (Австралия) деб тан олинди, у энг юқори — 100 баллдан 97,5 балл тўплади. Кейинги ўринларни Вена (Австрия, 97,4 балл) ва Ванкувер (Канада, 97,3 балл) эгаллади.

«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси сўнгги кунларда ёқилғи қуйиш шохобчаларида пайдо бўлган навбатларни изоҳлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган.

«Муҳтарам ҳамюртлар! Айни кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилмоқда. Мазкур ҳолат  «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига боғлиқ бўлмаган омиллар натижаси ўлароқ юзага келмоқда», — дейилади компания хабарида.

Хоразмда йил бошидан буён инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан «Қўшкўпир техно импекс» масъулияти чекланган жамияти томонидан электровелосипедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.

Шу вақт мобайнида 200 та модель яратилиб, улар сотувга чиқди. Электровелосипедлар замонавий аккумуляторли батареялар билан таъминланган бўлиб, катталар ва болалар учун мўлжалланган.

Ўзбекистонда электрон тижорат анча юқори ўсиш суръатларини намойиш қилмоқда, дея хабар берди «12news.uz» Allbiz интернет-савдо халқаро маркази тадқиқотларига таяниб.

2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон компаниялари томонидан Allbiz тизими орқали олинган сўровлар ўтган йилнинг 4-чорагига нисбатан 57 фоизга ўсди. Савдо-сотиқнинг катта қисми — 42 фоизи мамлакат ичкарисида амалга оширилади. Хорижий шериклар орасида талабнинг бешдан бир қисмини таъминловчи Россия, Қозоғистон (10%) ва Украина (6%) бор.

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида каратэ бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан тўрт юз эллик нафардан ортиқ спортчи баҳслашади.

Cўнгги йилларда мазкур спорт тури бўйича ўтказилаётган нуфузли турнирларда ўзбекистонлик спортчилар эришаётган натижалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Яқин пайтларгача кўчмас мулк олди-сотдиси нафақат харидор, балки сотувчи томон учун ҳам меҳнатталаб жараён бўлиб ҳисобланар эди. Шу сабабли Жаҳон Банки «Бизнес Юритиш 2015» рейтингида мулкни рўйхатдан ўтказиш таснифи бўйича Ўзбекистонга 189 ўриндан 143-ўринни берди, деб ёзилади БМТ Тараққиёт дастури расмий сайтида. Бу каби паст рейтинг икки юридик шахслар ўртасида Нотурар жой кўчмас мулкни сотишга доир битимни амалга ошириш учун талаб этиладиган муддатнинг узоқлиги (55 кун) ва кўп сонли тартиботларнинг (13 қадам) мавжудлиги билан изоҳланади.

Наманган вилояти Поп туманида 2015 йил 7 апрель куни 130 kVt қувватига эга синов фотоэлектр станциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Станция Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасидаги ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум доирасида қурилган.

Қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кўплаб янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилда Элликқалъа туманида умумий қиймати 25 миллиард сўмлик 336 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Ёдгор Аминов паррандачиликни ривожлантириш мақсадида “Сарабий парранда” фермер хўжалигини ташкил этди ва 10 кишини доимий иш билан таъминлади.

Тумандаги “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинида “Амирбек-Ферузбек” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.