Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида каратэ бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан тўрт юз эллик нафардан ортиқ спортчи баҳслашади.

Cўнгги йилларда мазкур спорт тури бўйича ўтказилаётган нуфузли турнирларда ўзбекистонлик спортчилар эришаётган натижалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

2014 йилда ҳам ўзбекистонлик каратэчилар қатор халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида спортчиларимиз тўққизта олтин ҳамда иккитадан кумуш ва бронза медални қўлга киритди. Турнирнинг жамоавий кумитэ баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси аъзолари шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.