Қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кўплаб янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилда Элликқалъа туманида умумий қиймати 25 миллиард сўмлик 336 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Ёдгор Аминов паррандачиликни ривожлантириш мақсадида “Сарабий парранда” фермер хўжалигини ташкил этди ва 10 кишини доимий иш билан таъминлади.

Тумандаги “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинида “Амирбек-Ферузбек” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

- Асосан алюминий ва пластмассадан эшик-ром, темир тўсиқ, панжара ва дарвоза ишлаб чиқарамиз, - дейди корхона раҳбари Фозил Юсупов. - “Ҳамкор-   банк”дан олинган 25 миллион сўмлик кредит ҳисобидан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатдик. Маҳсулотимиз сифати ва нисбатан арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

ЎзА.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.