Ўзбекистонда электрон тижорат анча юқори ўсиш суръатларини намойиш қилмоқда, дея хабар берди «12news.uz» Allbiz интернет-савдо халқаро маркази тадқиқотларига таяниб.

2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон компаниялари томонидан Allbiz тизими орқали олинган сўровлар ўтган йилнинг 4-чорагига нисбатан 57 фоизга ўсди. Савдо-сотиқнинг катта қисми — 42 фоизи мамлакат ичкарисида амалга оширилади. Хорижий шериклар орасида талабнинг бешдан бир қисмини таъминловчи Россия, Қозоғистон (10%) ва Украина (6%) бор.

2015 йил 1-чорагида энг оммабоп бўлган маҳсулот турлари:

  • Болалар кийими (2014 йил 4-чорагига нисбатан ўсиш 250%)
  • Тола ва иплар (+55%)
  • Шойи (+34%)
  • Қуритилган мевалар (+12%)
  • Ёнғоқлар (-27%)
  • Қуёш энергиясини ишлатиш учун қурилмалар (-43%)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.