6 октябрь куни «Туркистон» саройида ёшлар ўртасида «MIT.uz» миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган «MIT.uz» III миллий интернет танловида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди. Танловда Uz доменидаги веб-ресурслар билан бир қаторда хорижий доменларда жойлаштирилган сайтлар ҳам танлаб олинди.

Энг яхши ижодий ишлар ўн асосий ва олти қўшимча номинация бўйича саралаб олинди.

2013—2015 йилларда танловда жами 2800 нафардан зиёд йигит-қиз иштирок этди. Улар томонидан 1300 дан ортиқ веб-сайт, қарийб 1500 фотосурат, видеоролик ва фотоколлекциялар тақдим этилди. Шуниси эътиборлики, танлов қатнашчиларининг 70 фоизи талабалардир. Тақдим этилган сайтларнинг 40 фоиздан ортиғи шу йил ишга туширилган.

Тадбир доирасида веб-ишланмалар, мобил ўйинлар ва дастурий таъминот воситалари кўргазмаси, 3D форматидаги «Ўзбекистон музейларининг энг сара минг асари» виртуал музейи тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Миллий интернет танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ва мукофотлар топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.