Ҳавони автомобиль воситаларидан чиқаётган зарарли моддалардан муҳозафа этиш асосий вазифалардан бири саналади.

Ўзбекистон Республикасининг "Атмосфера ҳавосининг муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни талабларини амалга ошириш мақсадида ҳар йили икки босқичда "Тоза ҳаво" назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқич 10 августдан 10 сентябрга қадар ўтказилиши белгиланган.

Ўйлаймизки, транспорт воситасига эга бўлган ҳайдовчилар мунтазам равишда бошқараётган транспорт воситасини соз ҳолда бўлишини ҳамда экологик талабларга жавоб беришини таъминлайдилар, ундан чиқаётган чиқинди газларни меъёрдан ортишига йўл қўймайдилар.

Биз нафас олаётган ҳаво мусаффо бўлса, унинг таркиби экология ва санитария қоидалари талабларига жавоб берсагина фуқароларимизнинг тоза атроф- муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаган бўламиз.

Б. Ҳусанов, Ф. Юсупов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш соҳасидаги туман инспекцияси инспекторлари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.