Наманган туманидаги “Turbo plast plus” корхонасида тиббий таҳлиллар ўтказишда фойдаланиладиган махсус идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхона мамлакатимизда биринчилар қатори оддий пластмассадан ана шундай идишлар тайёрлаш технологиясини ўзлаштирди. Ушбу янги лойиҳанинг амалга оширилиши билан ойига 500 минг донадан зиёд тиббий лабораториялар учун ихчам идиш ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди. Тиббиёт муассасалари лабораторияларида ўтказиладиган таҳлил учун қон ва бошқа моддаларни сақлашга мўлжалланган бу идишлар стерилланган. Янги маҳсулотнинг ярмидан ортиғини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.