Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ОТМлар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:
- университет — 28 та;
- институт — 47 та;
- академия — 3 та;
- консерватория — 1 та;
- филиал — 26 та;
- хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
- нодавлат ОТМ — 24 та.

Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
- Маданият вазирлиги - 9 та;
- Бадиий академия - 1 та;
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
- Адлия вазирлиги - 2 та;
- Транспорт вазирлиги - 1 та;
- Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
- Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
- Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
- Қурилиш вазирлиги - 2 та;
- Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
- Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
- Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
- Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

Манба: xabar.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.