Давлатимиз томонидан экологик мувозанатни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасида Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир, дейилган.

Инспекциямиз томонидан экологик қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларга таъсир чораларини кўриш мақсадида мунтазам равишда рейдлар ташкил қилинмоқда. Жумладан, шу йилнинг 9 ойи давомида  229 нафар фуқароларга нисбатан 54 миллион 819 минг сўм миқдорида жарима солинди. Жарималарнинг аксарияти чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузилишларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилган. Ваҳоланки, биз чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш зарарли эканлигини доимий равишда таъкидлаб келамиз.

Табиатни ифлослантираётган кимсаларга чиқиндилар келажагимиз кушандаси эканлигини, барг ва хазонлар ёқилиши оқибатида эса табиатга 200 дан ортиқ зарарли моддалар чиқишини яна бир эслатиб ўтмоқчимиз. Унутманг, сизнинг биргина ноўрин хатти-ҳаракатингиз оқибатида одамларда турли хил аллергик касалликлар пайдо бўлиши, юрак қон-томир, онкологик ҳамда нафас олиш органлари билан боғлиқ хасталиклар кўпайиши мумкин. Шундай экан, доимо ҳушёр бўлайлик, она табиатни асраш чораларини кўрайлик. Муҳими, келажак авлодга уни мусаффо   етказиб бериш барчамизнинг бурчимиз эканлигини ёдда сақлайлик.

А. ОТАМИРЗАЕВ,  . ХУСАНОВ, Ф. ЮСУПОВ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида назорат бўйича туман инспекцияси давлат бош мутахассислари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.