Ёт моддалар билан заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилганда овқатдан заҳарланиш келиб чиқади. Бунга микроб, микробга алоқадор бўлмаган омиллар сабаб бўлади. Микробли овқатдан заҳарланиш қутилмаганда, тўсатдан бошланадиган, оғир кечадиган ботулизм касаллигидир.

Ботулизм микроби табиатда кенг тарқалган бўлиб, ҳавосиз муҳит ва 32-36 даража ҳароратда жуда тез кўпаяди.

Ботулизм ифлосланган консерва банкаси (помидор, бодринг тузламалари, турли хил икралар) очиб кўрилганда, ташқи кўринишидан унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги мумкин. Аммо истеъмол қилгандан сўнг заҳар ошқозон шираси таъсирида фаоллигини оширади ва тезда қонга сўрилади. Касалликнинг яширин даври 12 соатдан 3 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм токсини тўқималарга тарқалиб, асаб тизимига таъсир этади, нафас олиш, ютиниш, овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган мускулларнинг фалажланишига олиб келади. Бемор ютина олмайди. Кузи хиралашади, буюмларни иккита кўради, кўз қорачиғи ёруғликка реакция қилмайди, қорин катталашади, оғрийди.

Мактабгача таълим муассасалари, мактаб, коллеж ва мактаб-интернетларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига эътибор бериш, бу борада махсус комиссия фаолият кўрсатиши ва унинг таркибида тиббий ходим бўлиши шарт. Мувофиқлик сертификати бўлмаган, ишлаб чиқариш саналари кўрсатилмаган, корхонаси номаълум бўлган ҳамда муддати ўтган сифатсиз, шубҳали маҳсулотларни харид ва истеъмол қилиш мумкин эмас. Уй-шароитида тайёрланган махсулотлар (салатлар, винегретлар, тортлар, пирожнийлар, консерваланган маҳсулотлар ва бошқалар) ҳамда ичимликларни истеъмол қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Совутгичларда тайёр ва хом махсулотларнинг ёнма-ён сақлаш тартибига риоя этиш лозим. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда кетма-кетлик технологиясига риоя этилиши шарт. Сифатсиз маҳсулотлар ҳамда уй шароитида тайёрланган маҳсулотларни ишлатиш ман этилади.

С. Расулова, туман ДСЭНМ санитария врач ёрдамчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.