Ботулизм касаллигини пайдо қилувчи микроб инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, кислородсиз муҳитдаги озиқ-овқат маҳсулотларида кўпаяди. Айниқса, помидор, бодринг, патиссон, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларида учрайди ва кўпаяди. Ботулизм микроби билан зарарланган маҳсулотни одам тилига теккизганда ҳам касалланиши мумкин.

Ботулизм кўпинча уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларида учрайди. Чунки уйда консерва тайёрлаш технологияси ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилишнинг имконияти бўлмайди. Шунинг учун уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари соғлиқ учун хавфли эканлигини унутмаслик керак.

Бундан ташқари, кўча-кўйда ва турли савдо расталарида ёрлиғи, ишлаб чиқарилган жойи номаълум, сифати ва хавфсизлигига кафолат берувчи ҳужжати (сертификати) бўлмаган маҳсулотларни харид қилманг.

Консерва банкасининг қопқоғи шишган, зич бекилмаган, тиниқлиги бузилган ва бошқа кўрсаткичларидан бирортаси сизда шубҳа туғдирса, бундай маҳсулотни истеъмол қилмаслик зарур.

Ҳар қандай консервалар, қандалот ва бошқа тез бузилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш қоидаларига қатъий амал қилинг.

М.Исроилов, Б.Раҳимбоев, туман ДСЭНМ

врачлари, М.Собиржонова, «Саломатлик»

маркази ҳамшираси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.