Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ, Юртбошимиз раҳнамолигида жамият ҳаётининг бошқа соҳалари қатори жиноятчиликка, хусусан дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган одам савдоси жиноятига қарши курашишга эътибор кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ва бир қатор Қонуни ости ҳужжатлар қабул қилиниб, уларни ижросини таъминлаш бўйича кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг тизимидаги даволаш профилактика муассасалари томонидан Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сонли «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда туман идоралараро комиссиясининг чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида алоҳида «Одам савдосига қарши курашиш хонаси» ажратилиб, хона одам савдосига қарши курашиш бўйича паннолар ва кўргазмалар билан жиҳозланган ва алоҳида тиббий ходим бириктирилган бўлиб, чет элга бориб қайтган фуқаролар зудлик билан рўйхати олиниб, улар чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этиб борилмоқда.

Тиббий кўрик натижасида беморлиги аниқланганларни соғломлаштириш бўйича зарур чоралар кўриляпти.

Туман «Саломатлик маркази» томонидан шу давргача 81 та маъруза, 62 та давра суҳбати, 393 та суҳбат, 5 та семинар ўтказилди. Ўтган ва жорий йилда жабрланиб қайтган 3 нафар фуқаро Республика реаблитация марказида даволаниб қайтди.

Бундай имкониятга эга бўлган Косон ҚФЙ, Сойча МФЙда яшовчи С.Б. юрак ишемик касаллиги ташхиси билан «Д» назоратига олинди.

Дилшод МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. август ойида Республика реаблитация марказида даволангандан сўнг яна қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, бирлашманинг асаб касалликлар бўлимига ётқизилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бирламчи тизимда одам савдосига қарши кура шва унинг самарадорлиги тўғрисида олиб борилаётган ишлар вақти-вақти билан мониторинг текширувдан ўтказилиб, масъул ходимларга вазифалар белгилаб берилмоқда.

Бирлашманинг жонлантириш, жарроҳлик, травматология, асаб касалликлари, болалар ички касалликлари ва бошқа бўлимларида одам савдосидан жабрланганлар ва уларнинг оиласи учун 2 ўринли алоҳида хоналар ажратилган.

Ф. Ҳафизов, туман тиббиёт

бирлашмаси бошлиғи.

 

***

АЛДОВЛАР ТУЗОҒА ИЛИНМАНГ!

Шундай кимсалар борки, улар одамларнинг ишонувчанлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги, бирдан кўп миқдорда бойлик орттириш каби ҳавоий орзуларидан фойдаланган ҳолда, ёлғон ваъдалар бериб, ўз тузоқларига илинтирадилар. Ҳужжатларни қалбаки расмийлаштириб, ҳамтовоқлари билан ўзаро тил бириктиради ва керакли манзилга етгандан сўнг турли баҳоналар билан тузоққа тушганларнинг ҳужжатларини олиб қўядилар. Сўнг бошқа одамфурушларга қулдай сотиб юборишади, жисмоний ва жинсий эксплуатация қилишади ва ҳатто тана аъзоларини пуллаш йўли билан бойлик орттиришади.

Алдов тузоғига илинганларнинг ҳаёти доимо хавф остида бўлади. Бу эса алданганларни кучли руҳий изтиробга туширади. Бу ҳолат инсон организмининг касалликка қарши курашувчанлиги, иммунитетини пасайтиради. Зах, совуқ ёки аксинча ҳаво айланмайдиган дим хоналарда кўпчилик бўлиб, оч ва юпун яшаш ўпка сили, сариқ, ошқозон-ичак, тери-таносил каби юқумли касалликлар, энг аянчлиси, давоси йўқ бўлган ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш хавфини юзага келтиради.

ЁДДА ТУТИНГ!

Агар сизда чет мамлакатларда ишлаш истаги бўлса, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли Таш-қи меҳнат миграция масалалари бўйича агентликка мурожаат этинг.

М.Абдуллаев, туман ДСЭНМ шифокори,

Ҳ.Жабборова, ҳамшира.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.