Стоматит-оғиз бўшлиғи яллиғланиши  касаллиги бўлиб, уни пайдо бўлишига авитаминоз, умумий интоксикация, нордон ёки шўр таомларни истеъмол қилиш, сурункали ичкиликбозлик, эндокрин, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бир қанча хасталиклари, моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади.

Оғиз бўшлиғи гигиена қоидаларини узоқ муддат бузилиши касаллик авж олишига олиб келади. Бунда қон кетиш ва йи-ринглаш кузатилади.

Стоматитнинг олдини олиш ва даволашда оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Эрталаб ва кечқурун тишни тозалаб ювиш, қаттиқ, нордон, шўр таомларни истеъмол қилишни чеклаш зарур. Касалликни даволаш чора-тадбирлари кўрилганда дастлаб унинг вужудга келиши омиллари аниқланади. Сўнг маҳаллий таъсирга эга чайиладиган антисептик воситалар, маз, гел ва кукунлар қўлланилади. Беморга поливитамин, умумқувватловчи биологик қўшимчалар, суюқ овқатлар, физиотерапевтик муолажалар тавсия этилади. Бемор албатта, врач-стомотологик кўригидан ўтиши керак.

А. Маҳкамов, туман марказий поликлиникаси олий тоифали врач -

стоматологи.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.