Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ва халқаро эпизотик бюроси (МЭВ) ва ФАО нинг маълумотига кўра, куйдиргига қарши профилактик чора-тадбирлар кўрилишига қарамай, бугунгача дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бу касаллик тугатилган эмас. Ҳар йили юздан зиёд мамлакатда 54 турга яқин ҳайвонларда куйдирги касаллиги учрамоқда ва дунё бўйича йилига бир миллион бошдан зиёд ҳайвон шу хасталик туфайли нобуд бўлмоқда.

Бу касаллик Осиё, Африка ва Америка қитъасида купроқ учрайди.

Айни чоғда ҳам мазкур касалликнинг хавфи заррача камайгани йўқ, чунки унинг унсурлари яшовчанлиги билан бошқа хасталиклардан устун туради.

Куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган, турли хил юқиш механизмларига эга бўлган баъзида ўпка, ичак шаклларида намоён бўладиган ўта хавфли юқумли касалликдир. Куйдирги билан деярли барча ҳайвонлар, шу жумладан, уй ҳайвонлари(майда ва йирик шохли хайвонлар) от, эшак, туя, ит, мушук ва бир қатор ёввойи ҳайвонлар касалланади. Одамларга касллланган уй ҳайвонларидан (касал ҳайвонларни сўйиш ва гўштини майдалаш, терисини шилиш, парвариш қилганда) қон сўрувчи бўғимоёқлилардан юқади. Одамда бу касалликнинг тери, ўпка , ичак ва оғиз-томоқ (ангиноз) шакллари фарқланади. Тери формасида касаллик тери орқали организмга ўтади. Бунда дастлаб қизил тугунча ҳосил бўлади ва тез орада пуфакчага айланади, пуфакча ичида қон аралаш суюқлик бўлади. Пуфакча ёрилгач ўрнида яра пайдо бўлади ва бу яра тезда қотиб қурийди одамнинг ҳарорати 39-40 даражада кўтарилади, бош оғриғи кучаяди, уйқуси бузилади. Касалликнинг ўпка формасида микроб одам нафас олганда тўғридан-тўғри ўпкага тушади ва касаллик тез бошланади. Бунда бемор кўкрагида оғриқ пайдо бўлади, нафас олиши қийинлашади, қон босими пасаяди, бал-ғами қон аралаш чиқади. Касалликни ичак формасида микроб оғиз орқали ичакка тушади. Беморда ич кетади, тана ҳарорати юқори бўлади, терлайди, ҳолсизланади.

Касалликнинг олдини олиш ишлари ветеринария ва тиббиёт ходимларининг ҳамкорлигида амалга оширилади. Энг аввало, аҳоли қарамоғидаги майда ва йирик шохли ҳайвонларни куйдирги касаллигига қарши эмлатиш зарур. Ҳайвонларни рухсат этилган қушхоналарда сўйиб, ветеринария лабораторияси назоратидан ўтказгандан кейин сотиш ва истеъмол қилиш лозим.

 

А.Дадажонов,

М.Набиев, туман

ветеринария бўлими мутахассислари,

Н.Бобоев, туман

ДСЭНМ эпидемиолог врачи.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.