Шоҳсанам Орифхонова мактабимизнинг иқтидорли, изланувчан ўқувчиларидан бири. У ҳамма фанлардан аъло ўқиши билан бирга жамоат ишларида фаол қатнашади. Айниқса, биология фанига, ўсимликлар оламига қизиқиши катта. Шоҳсанам бўш вақтларини доривор ўсимликларни ўрганишга сарф қилади.

Қуйида Шохсанамнинг доривор ўсимлик женшень ҳақидаги маълумотларидан намуна келтирамиз.

М.Раҳимова, 5-мактаб ўқитувчиси.

Қадимги Хитой адабиётларида таъкидланишича, "Ўрмон ҳайвонлари подшоси йўлбарс, денгиз ҳайвонлари подшоси-аждарҳо, ўрмон ўсимликлари подшоси -женшень"дир.

Ушбу доривор ўсимлик жуда ҳам кўримсиз бўлиб, пояси нимжон, барглари узунчоқ панжасимон, меваси майда ва бемаза. Одамнинг тана шаклига ўхшайдиган илдизи эса этли ва йўғон бўлади, Тиббий тажрибалар шуни кўрсатадики, сунъий ўстирилган женшень табиийсидан фарқ қилмайди.

Женшень ўстириш билан асосан Хитой, Япония ва Кореяда шуғулланишади.

"Женшень" сўзи хитойчадан таржима қилинганда "ҳаёт илдизи" деган маънони билдиради.

Дарҳақиқат, женшеннинг  илдизидан оғир касалликларга даво бўладиган дорилар тайёрланади.

Шарқда бу ўсимлик ҳақида жуда кўп афсоналар тарқалган. Уларнинг бирида айтилишича, женшень чақмоқ ёрдамида яралган. Агар чақмоқ тоғ ёнбағридаги сув манбасига урилса, ўша сув ер остига кириб кетади ва у ердан "ҳаёт илдизи-женшень" ўсиб чиқади. Шунинг учун Хитой қадимий қўлёзмаларида ушбу ўсимлик "жен-дань-шень" деб ёзилган ва унинг таржимаси "Илдиз-чақмоқ" деган маънони англатади.

Ҳозирда бу доривор ўсимлик махсус женшензорларда етиштирилади. Бундай женшензорлар Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёда ҳам мавжуд.

Шоҳсанам Орифхонова.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.