Райҳоннинг асл ватани Ҳиндистон саналади. Тарихдан маълум бўлишича, Европага у Александр Македонскийнинг аскарлари томонидан келтирилган. Бугунги кунда эса у Ўрта Осиё, АҚШ, МДҲ, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатлар қишлоқ хўжалигида кенг тарқалган. Райҳоннинг иси табиатда мавжуд бўлган ҳеч бир ўсимликка ўхшамайди. Шу сабабли у таомлар тайёрлаш, доривор ўсимлик сифатида фойдаланилишдан ташқари хона ҳавосини янгилаш, хушбўй ис киритиш учун ҳам қўлланилади. Энг оддий ҳолатда ҳам у таом учун энг чиройли ва хушбўй безак бўла олади.

Райҳон организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда жуда катта кўмакчи. Шу сабабли ҳам бошидан жарроҳлик амалиётини кечирган кишиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Томоқ оғриғи ва оғиздаги инфекцияларни йўқотишда қайнаган сувга солинган райҳон баргидан тайёрланган дамлама билан чайиш лозим. Оғиздан бадбўй ҳид келиши, милк шамоллаши, оғриши ва кариесда, буйракдаги майда тошларни эритишда, сийдик йўли касалликларининг олдини олиш ва даволашда ҳам райҳон дамламаси қўл келади. Шу билан бирга бош оғриғи, юрак касалликлари, ревматизм каби кўплаб касалликларнинг давоси ҳам айнан райҳонда. Халқ табобатида райҳон саратон касаллигига қарши восита сифатида таърифланади.

Райҳонда саломатлик учун фойдали жиҳатлар билан бирга ундан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет билан оғрийдиган инсонларга уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.