"Менга яқин бўлишни хоҳлаганлар мактабгача таълим муассасаларига ёрдам берсинлар". Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида тамомила янги замонавий тизим яратилаётгани юртдошларимизни, айниқса, олийҳиммат инсонларни ғайратига қанот бағишлади. Биргина мисол: "Сахийқалбларнинг меҳр-муруввати билан 34-мактабгача таълим муасссасасида талайгина ибратга лойиқ ишлар амалга оширилди. "Олмазор МФЙнинг фаол аёлларидан Муяссар Азизова, Гулбаҳор Дадабоева ҳамда ишбилармон тадбиркорлардан Мақсудхон Абдусамадов, Муҳаммадамин Порсихоновнинг жонкуярлиги туфайли таълим муассасасининг олд томонига бетон ётқизилди, канализация тармоғи таъмирланиб ишга туширилди.

Муассасанинг ўтинхонасини қуриш ҳамда атрофини девор билан ўрашда Баҳромжон Амонбоев, Воҳиджон Мирниёзов жонбозлик кўрсатдилар.

Туманимизда бу борада ҳамиша кўнгли ва қалби очиқ тадбиркор Баҳодиржон Тошматовга етадигани кам топилади. Унинг саховати билан муассаса залларидаги ленолиумлар янгисига алмаштирилди. -Фарзандларимиз камоли учун кучларини аямаётган, жон куйдираётган олийҳиммат инсонлардан жамоамиз, маҳалламиз аҳли беҳад хурсанд, -дейди 34-мактабгача таълим муассаси мудираси Ҳакимахон Собирова.

Халқимизнинг "Савоб ишни ҳар биримиз ҳар куни қилишимиз керак", деган доно ҳикматини дилларига жо қилиб олган тадбиркорларимизнинг ҳимматларига офарин деймиз.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.