Президентимиз ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро мақом санъати анжумани юртимиз довруғини дунёга достон қилди.

Анжуман доирасида илмий симпозиум, жаҳон мақом санъати ва ўзбек мақом санъати усталари иштирокидаги чиқишлар, ёш мақом ижрочилари танлови, шунингдек, илмий-ижодий тақдимотлар, давра суҳбатлари ва бошқа барча тадбирларни телевидения орқали ўзгача ғурур ва ифтихор билан томоша қилдик. Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида 1 минг 600 кишилик махсус амфитеатр барпо этилиши, унда Бухоро, Хоразм, Тошкент ва Фарғона мақом йўналишлари бўйича вилоятлар мақом ансамблларининг чиқишлари, мусиқий композиция, айнан Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли томонидан "Шашмақом"нинг дунёда эътироф этилган 6 шўъба тармоғи - "Бузрук", "Рост", "Наво", "Дугоҳ", "Сегоҳ", "Ироқ" мақом намуналаридан композициялар намойиши дунёнинг ўнлаб мамлакатидан келган меҳмонларни мафтун этди.

Ушбу анжуман дунё аҳлини эзгуликка чорлашга хизмат қилди, дея баралла айтиб ўтиш жоиздир.

Х. МуйдиНова, 18-мактаб ўқитувчиси.

Шунингдек, 3-БМСМ ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси       А. Раҳимов, туман маданият бўлими мудири Ҳ. Қудратова, Жомий МФЙ раиси О. Султонов, 4-мактаб ўқитувчиси Т. Жўраева, меҳнат фахрийси Ҳ. Аҳмадалиева, 26-мактаб директори ўринбосари К.Раҳимов кабилар ҳам ўз мактубларида Президентимиз ташаббуси билан Шаҳрисабзда ўтказилган халқаро мақом санъати анжумани қалбларда бир умр муҳрланиб қолишини ўзгача ғурур ва ифтихор билан эътироф этишган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.