Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ, котибият, бўлим ва бошқармалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулла Бозаров сўзга чиқиб, туманда истиқлол йилларида эришилган натижаларни таъкидлаб ўтиш билан бир қаторда кейинги йилларда йиғилиб қолган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар хусусида тўхталди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳозирда Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Юлдашев Жавлонбек Набижанович Косонсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Музокараларда туман Кенгаши депутати В. Тожибоева, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Ё. Эшматов, туман прокурори Д.Умаралиев, 22-сонли ДИМИ директори О. Абдураҳимов, туман ҳокими Ж. Юлдашев сўзга чиқди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.