"Инсон манфаатлари-ҳамма нарсадан устун", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган эзгу ғоялар юртимиз тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотлардан кўзланган мақсаддир.

Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлар йили" Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш барқарор иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини амалда юксалишига хизмат қилади.

Жорий йилда туманимиздаги 38-мактабда кенг кўламда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, давлат бюджети ҳисобидан спорт зал, мажлислар зали таъмирланади. Бу мақсадлар учун 130 млн. сўм маблағ сарфланади.

 Тумандаги 6-мактабгача таълим - тарбия муассасининг эскириб кетган электр тармоғи бутунлай янгиланди. Бу ишда туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-хизматчилари алоҳида жонбозлик кўрсатишди.

 

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига пухта замин яратмоқда.

Энг чекка қишлоқларда яшовчи аҳолининг яшаш шароити, турмуш тарзи ҳам ҳамиша муҳтарам Президентимиз эътиборидан четда қолмаяпти. Айнан Ифтихор қишлоғида ҳам қувонарли ўзгаришлар бўлаяпти. Яқин-яқингача ичимлик суви муаммо эди. Бугун бу муаммо барҳам топди. 50 млн. сўм маблағ сарфланиб, "Испарон ғаллалари" фермер хўжалиги ҳудуди ер ости суви қазиб чиқарилди ва 3 км. масофага тоза ичимлик сув қувури ётқизилди.

- Қишлоғимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Бундай ғамхўрликка жавобан юртимиз равнақи йўлида ҳамиша камарбаста бўламиз, -дейди 51-мактаб ўқитувчиси А. Қурбонов.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.