Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси замонавий давлатчилигимизда улкан ўзгариш ясаган тарихий воқеа бўлди. Юртбошимиз ўз Мурожаатномасида хал-қимизни қийнаётган, тараққиётимизга ғов  бўлаётган кўпдан кўп муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Баландпарвоз иборалар, сохта рақамлар эмас, аччиқ бўлсада ҳақиқий кўрсаткичлар айтилди. Шу билан бирга, мамлакатимизни келгусида ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб берди ва бир қанча қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.

Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежида O'zLiDeP туман кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижросини таъминлашда партия ҳудудий кенгашларининг ўрни ва роли масалаласига бағишлаб семинар-йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан партиянинг туман кенгаши аппарат раҳбари И. Ангуров маъруза қилди.

Партиянинг вилоят кенгаши масъул ходими М. Тўхтасинов Мурожаатномада белгиланган долзарб вазифа-қонун устуворлигини таъминлаш, суд ва ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.

Шунингдек, йиғилишда партия фаоли Т. Ҳусаинова, "Баҳористон" МФЙ   БПТ раиси Т. Меҳмонов, туман Кенгаши депутатлари О. Ражабов ва Н. Орипов Мурожаатнома юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.

И. Ҳусенов,

туман Кенгаши депутати.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.