«Ўзбекистон Республикаси Қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга». (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси  5-моддаси).

Ватанимиз байроғи дунёнинг энг юксак минбарларида мағрур ҳилпираётганини кўрган лаҳзаларда Ватан учун, унинг тинчлиги, истиқболи учун жон фидо қилишга тайёрлигингни ҳис қиласан. Ҳа, давлатимиз байроғи юртдошларимиз қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, халқаро миқёсда мамлакатимиз обрў-эътиборини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Коллежимизда барча ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилди.

Коллежнинг маънавий –маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д. Абдулҳаев, ижтимоий фанлар кафедраси мудири Р. Мираҳмедов сўзга чиқиб, мустақил юртимиз давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳақида маълумотлар бериб, ўқувчиларни аъло ўқишга, жамоат ишларида фаол, юрт равнақи йўлида фидойи бўлишга даъват этдилар. Истеъдодли ўқувчи-ёшлар қўшиқ ва рақслар, саҳна кўринишларидан парчалар ижро этишди.

Исломжон Мўминов, Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб – ҳунар коллежи директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.