Жорий йилнинг 12 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев биз, партия вакиллари, депутатлардан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишимиз ва бошқаларга намуна кўрсатишимиз зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Энг муҳими, партиявий фаолиятда йўл қуйган камчиликларимиз рўй-рост айтилди. Президентимиз партия сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш, партия ишида тобланган кадрларни давлат органлари ва ҳокимлик тизимидаги лавозимларга тавсия қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Бугун мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида сиёсий партияларнинг етакчи кучга айланиб бораётгани кадрлар зиммасига катта масъулият юклайди. Кадрлар ҳар жиҳатдан билимли ва салоҳиятли бўлса, партия фаолияти кучаяди, жамиятдаги таъсир кучи ошади.

Партиямизнинг туман кенгаши кадрлар захирасини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиққан. Бунда асосий эътибор, бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш, депутатлар фаолиятини ўрганиш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари самарасини ошириш, хайрихоҳ ёшлар сафини кенгайтириш масалаларига қаратиляпти.

Бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, улар атрофида бирлашган энг фаол аъзолар, партиянинг жамоатчилик ишларида ҳамкорлик қилаётган хайрихоҳлар кейинчалик партия фаолиятига жалб этилиши ҳам муҳим аҳамиятига эга. Кадрлар билан ишлаш, уларнинг сиёсий билими ва фаоллигини ошириб бориш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Анзиратхон Абдуллаева, Ўзбекистон ХДП

туман кенгаши раиси ўринбосари.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.