Ҳуқуқий маданият, албатта, қабул қилинган қонунларнинг жамиятда устувор кучга айланиши билан изоҳланади. Шу боис фуқароларни, айниқса, ёшларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор билан ёндашмоғимиз керак.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар атрофлича таҳлил қилиш билан бирга, бу масалада таълим муассасалари олдидаги вазифаларни белгилаб бердилар. Дарҳақиқат, келажагимиз эгаларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни нотўғри қараш ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда таълим муассасалари, маҳалла, ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади.

Вояга етмаганларни билим олиши, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун мактабимизда етарли шарт-шароитлар яратилган. Ўндан зиёд спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Бу ва бошқа фан тўгаракларига ўқувчиларнинг тўлиқ жалб этилиши ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзининг шаклланишига, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига барҳам берилишига замин яратади.

Н. Қодирова, 25-мактаб директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.