Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги Фармони билан «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси» тасдиқланди.

Президентимизнинг «Ўзбе-кистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги Фармонида таъкидланган оламшумул аҳамиятга эга фикрлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. Фармонда кечаги ва бугунги кунимиз ҳаётий мисоллар орқали чуқур таҳлил этилгани ғоят аҳамиятлидир. Унда рўй-рост эътироф этилганидек, сўнгги йилда амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг объектив таҳлили, давлат бошқаруви органлари фаолияти, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот натижалари мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этишга эҳтиёж вужудга келганлигини кўрсатди.

Бу, биринчи навбатда, қуйи-даги ҳолатларга тааллуқлидир:

- бир қатор идораларнинг вазифалари декларатив хусусиятга эгалиги ва уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги;

- фақат ҳолатларни қайд этиш ва статистикани тўплашдан иборат бўлиб қолган фаолиятни баҳолашнинг самарасиз тизими ва бу кўпчилик ҳолларда жойлардаги ишларнинг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайди;

- ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келувчи давлат функцияларининг ҳаддан таш-қари марказлаштирилганлиги;

- бюрократлаштириш ва юқори сарф-харажатларга олиб келаётган инновацион ривожланишнинг паст даражаси;

- хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари қўшиб олиб борилиши, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи имтиёз ва преференцияларни танлаб тақдим этиш амалиёти;

- ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган айрим раҳбарларда лозим даражада масъулият ва ташаббускорликнинг мавжуд эмаслиги.

Ушбу камчиликлар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Бу борада Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб беради.

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди.

Концепцияда ушбу мақсадларга эришишнинг муҳим шарти амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлай оладиган, шунингдек ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ўз вақтида аниқлайдиган ва самарали ҳал қиладиган давлат бошқаруви тизимининг аниқ фаолият кўрсатиши ҳисобланиши белгиланган.

Маъмурий ислоҳотлар концепциясида уни муваффақиятли амалга ошириш орқали давлат бошқарувининг концептуал янги моделини шакллантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционар ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ваколатлари, функцияларини амалга ошириш, механизм-лари ва жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлиги меха- низмларини такомиллаштириш, бошқарув тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, технологияларни жорий этиш каби йўналишларда аниқ вазифалар ўз аксини топган.

Хусусан, тўртинчи йўналиш вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, унда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, айниқса, халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш (4-банд) назарда тутилади.

Тегишли ваколатларни ҳокимга босқичма босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатини кучайтириш ҳам шу йўналишда ифода этилган. Келгусида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимлар фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратни таъминлашга қаратилган ҳокимларни сайлаш тартибини жорий этиш (6-банд) кўзда тутилмоқда.

Маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар нималардан иборат? Бу ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган давлат бош-қарув тизимини яратиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг фаровонлигини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада ошириш кабиларда намоён бўлади. Пировард  натижада эса, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғояни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга эришилишига шак-шубҳа йўқ.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.