Ватанимиз мустақиллиги йилдан – йилга мустаҳкамланиб, жонажон юртимиз халқаро майдонда муносиб ўрнини эгаллаб, эл-юрт фаровонлиги юксалиб бормоқда. Бахтимиз шундаки, юртимизда тинчлик, хотиржамлик ҳукмрон. Буни ҳар биримиз теран англамоғимиз, қадрламоғимиз лозим.

Фарзандларим, набираларим даврасида юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликнинг аҳамияти, уни асраб – авайлаш зарурлигини уларга қайта-қайта уқтираман. Муҳтарам Президентимиз кимлар билан мулоқот қилмасин, албатта, юртимизда ижтимоий- маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар, «одам савдоси», «оммавий маданият» каби иллатлардан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий вазифа эканлигини қайта-қайта уқтириб келадилар. Бежиз, «Ўз болангни ўзинг асра!» деган даъватни илгари сурмадилар. Чунки ҳар бир ота-она фарзандлар тарбияси учун масъул. Агар ҳар биримиз фарзандларимизни тўғри таълим ҳамда тарбия берсак, бу ишга масъулият билан ёшдошсак, тимнчлик ва хотиржамлигимиз бардавом, юртимиз келажаги янада нурафшон бўлади.

Муборак кунларда юртимиз фаровонлиги, элимиз тинчлиги янада зиёда, мустақиллигимиз абадий бўлишини ният қилиб, Яратгандан сўраб қоламиз.

И.БоҚиев, «Ҳуррият» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.