Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Х. Бозоровнинг вилоятимиз аҳли ва ёшларига Мурожаатида ёшларнинг ватанпарвар, маърифатпарвар, фидойи ҳамюртимиз Исҳоқхон тўра Ибратга муносиб бўлишга даъват этилган. Дарҳақиқат, буюк аллома Ибратнинг ҳаёти муҳтарам Президен-тимиз таъкидлаганларидек, биз ёшларга ибрат ва на-муна.

Маънавий ҳаётини, борлиғини, ақл-идрокини ўз халқи истиқболига бағишлаган Исҳоқхон тўра Ибрат нодир адабий мероси, кенг қамровли ижодий фаолияти билан ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган. Буюк бобомиз етти тилни мукаммал билган ҳолда ёшларни чуқур билим олишга, хорижий тилларни ўрганишга даъват этиб келган.

Мустақил юртимизда ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. Биз ана шу имкониятлардан фойдаланиб, аъло ўқишга, жамоат ишларида фаоллик кўрсатишга интилмоқдамиз. Шахсан мен, бўш пайтларимда спорт билан изчил шуғулланиб келаман. Бундан ташқари, инглиз тилини чуқур ўрганаяпман. Бунда устозларимнинг хизматлари катта.

Вилоятимиз ҳокимининг Мурожаатлари биз, ёшлар учун даъват, юксак ишонч. Бу ишончга муносиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз. Албатта, маънавият мезонларига, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комилликка интилиб яшаган Ибрат домла каби буюк аждодларимиз ҳаёти биз учун ибратдир.

Х.Бобожонова.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.