Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳуқуқларимиз ҳамда қонуний манфаатларимизни таъминлашга хизмат қилади, албатта. Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши-  “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” деб номланади. Стратегиянинг мазкур босқичи қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, унга кўра, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони стратегияда кўзда тутилган айнан суд-ҳуқуқ соҳасига тегишли дастлабки вазифаларни амалга ошириш мақсадини кўзлайди. Фармонда суд ҳокимиятининг икки Олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келаётганлиги алоҳида таъкидланиб, 2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш масаласи белгиланди.

Фармондаги яна бир аҳамиятли жиҳат – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилиши бўлди.

Бундан ташқари, Фармонда мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туман-лараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилиши белгиланди. Бу билан бир қатор қулайликлар яратилди.

 

Т.РафиҚжонов,

туман прокуратураси

терговчиси лавозимида иш ўрганувчи.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.