Бўлиб ўтган йиғилишларда 2016 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида Чорбоғ, Ўрикзор, «Боғишамол», «Гулобод», «Садача» каби маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва айрим жиноятлар кўпайганлиги қайд этилди. Шунинг-дек, жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилинди.

Косонсой педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежида маҳаллалар аҳли билан мулоқотда ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлилига кенг ўрин берилди. Туман ҳокими Б. Юсупов, туман прокурори Д. Умаралиев, туман ИИБ бошлиғи Н.Мирзаҳмедов мазкур масалага алоҳида тўхталиб, жиноятларнинг содир бўлишига кўп ҳолларда одамларимизнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги сабаб бўлаётгани, бу иллатга барҳам беришда барча якдил, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Шу куни ишчи гуруҳлар томонидан 55 та мактаб, 9 та коллеж ва 1 та лицейда давомот тадбири ўтказилди. Ўтказилган текширишлар жараёнида 148 нафар ўқувчини дарс машғулотларига қайтариш чоралари кўрилди.

Бу масалада лоқайдликка йўл қўйган ота-оналар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирларда мактаб ўқувчиларининг давомоти 98,9 фоизга, коллеж ва лицейлар ўқувчиларининг давомоти 92,3 фоизга кўтарилганлиги ўрганиш, профилактика тадбирлари бесамар кетмаётганлигини кўрсатди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.