Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мамлакатмимизни янада тараққий этиши, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида кўплаб ижтимоий масалалар қаторида мактабгача таълим муассасаларида жажжи фарзандларимизга етарли қулайликлар яратиш, таълим сифатини янада яхшилаш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ўз аксини топган.

Мустақиллигимизнинг ўтган йилларида таълим-тарбия соҳасида туб янгиланишлар амалга оширилиб, умри тугаб бўлган, бир қолипдаги тизимдан халқаро стандартларга мос равишда янги, замонавий таълим тизими жорий этилиб, муайян натижаларга эришдик. Жумладан, ўзим меҳнат қилаётган мактабгача таълим муассасаси ҳаётида қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Муассаса бинолари сифатли таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Таълим-тарбия масканимизда  3 ёшдан 7 ёшгагача бўлган 80 нафар имконияти чекланган болалар таълим-тарбия олишмоқда. Улар билан 30 нафардан ортиқ мураббий ва тарбиячилар шуғулланиб келиш-    моқда.

Муассасамизда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга эътибор бериб келяпмиз. Яқинда эса фаолиятимиз ва тажрибамизни оммалаштириш мақсадида «Мактабгача таълим  муассасасида таълим жараёнини режалаштириш» мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Кичкинтойларга чуқур билим бериш ва уларни соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни ташкил этишда ҳомийларимиз мадади катта бўляпти. Яқинда «Осмон сайёраси» фермер хўжалиги боғчамизга янги дарвоза ўрнатди. Болалар ётоқхонасига 80 та диван олиб берди.

Бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда эришилган ютуқлар билан чекланиб қолиш мумкин эмас.

Стратегияда белгиланган вазифаларни изчиллик билан рўёбга оширсак ютуқларимиз ортаверади.

Ачахон Муйдинова, 23-махсус мактабгача таълим муассасаси мудири.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.