Туманимизда ўтказилган жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирларида ишчи гуруҳи дастлаб асосий эътиборни ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишларини назорат қилишга қаратди.

Жумладан, Узунқишлоқ маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда ҳудуддаги 21,-48-мактаб, уй-жой қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш коллежида давомот билан қизиқишди. Мактабларда давомот 98-99 фоизни ташкил этганлиги бундай тадбирлар бесамар кетмаётганлигини кўрсатди. Аммо коллежда ҳали – ҳануз айрим ўқувчиларнинг дарсларни қолдираётганлиги маълум бўлди. Шу куни дарсга келмаган 3 нафар ўқувчининг ота-онаси чақиртирилиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида коммунал ва солиқ тўловларидан қарздорлар билан мулоқот қилинди ва  4 нафар фуқаронинг йирик миқдордаги қарзларини ундириш чоралари кўрилди.

Маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда туман ҳокими Б. Юсупов, туман прокурори Д. Умаралиев, туман ИИБ бошлиғи Н.Мирзаҳмедов, участка профилактика инспекторлари, масжидлар имом-хатиблари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, аҳоли билан мулоқотда бўлишди.

Жумладан, туманимиздаги барча маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда айрим нотинч оилалардаги вазият чуқур таҳлил қилиниб, бир неча оилани яраштиришга эришилди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.