Президентимиз Шавкат    Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро  ҳурмат муҳитини яратиш, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайиши, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш иллатлардан асраш, аҳолини, хусусан, аёлларни уларга муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш, улар учун доимий иш жойлари яратиш билан бир қаторда оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш ва уларни амалда ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар киритиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ана шу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги 10Ғ10-11-4 сонли кўрсатмасига асосан туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, туман ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди, кунлик маълумотларни умумлаштириб, вилоят штабига тақдим этиш мақсадида хотин-қизлар қўмитасида туман штаби ташкил этилди. Хонадонларни ўрганиш бўйича «Саволнома», «Тавсиялар» тарқатилди.

Ишчи  гуруҳлари ўтган вақт ичида белгиланган жадвал асосида 25 тадан ортиқ маҳаллада қарийб 15 мингта хонадонда 25 мингдан зиёд фуқаролар билан мулоқотда бўлишди.

Оилаларда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш, аҳоли талаб ва таклифлари асосида келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш мақсадида ташкил қилинган бундай мулоқотлар мамлакатимизда «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган ҳаётий тамойилнинг рўёбига йўналтирилгани билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мулоқотларда аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлил қилинганда, шу кунгача жами аниқланган муааммолар сони 294 тани ташкил қилган бўлса, шундан 173 таси жойида ҳал қилинди.

Жумладан, Қўқимбой ҚФЙ, «Навбаҳор» маҳалласидаги  «Ўқитувчилар» кўчаси уйдим- чуқур бўлиб кетганлиги муаммоси ўз ўрнида ижобий якун топди: ҳашар йўли билан йўл таъмирланди. Чиндовул ҚФЙ, Узун-қишлоқ маҳалласида яшовчи Х.Розиқовнинг кредит маблағи олиш масаласидаги мурожаати Миллий банкнинг туман филиали томонидан ҳал қилинган бўлса, Қорасув ҚФЙда яшовчи Д.Маматова сочиқ ишлаб чиқариш цехида тикувчи сифатида иш бошлади . Шу қишлоқда яшовчи Ш. Дадабоевнинг фермер хўжалигида иш билан таъминланишига кўмаклашилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Президентимизнинг халқ билан мулоқот ўтказишни давлат органлари олдига энг муҳим вазифа сифатида қўяётгани муаммоларни ҳал қилишнинг ишончли йўли экани мулоқот давомида ўз исботини топмоқда.

Маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар қизғин давом этмоқда.

В. Тожибоева, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.